Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Панамада қадимий хазина уюми топилди
00:50 / 2024-03-08

Панамадаги мозий боғида ҳашаматли қилиб безалган қадимий қабр топилди, деб хабар берди Ал-Кано жамғармаси (El Caño Foundation) веб-сайти.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, даҳма тахминан 1200 йил аввал яшаган қабила етакчиси Коклага тегишли. Қабрдан марҳумга қурбонлик қилинган, асосан, сопол, шунингдек дафн маросими ажралмас қисми бўлган тилла буюмлар топилган.

Қимматбаҳо хазина ичида 5 та зебигардон, кит тишидан ясалган 5 та олтин қопламали сирға, 4 та билагузук, 2 та мунчоқли белбоғ, 2 та қўнғироқ, турли шаклдаги тақинчоқлар, маржон ва бошқа тилла буюмлар бор.
Археологлар таъкидлашича, топилма нафақат моддий, балки улкан тарихий аҳамиятга ҳам эга.