Ўзбекистон Савдо саноат палатаси тадбиркорлар манфаатини кўзлаб, судларга даъво ариза киритса, тадбиркорлардан давлат божи ундирилмайди. Бу эса тадбиркорлар учун катта қулайликдир.
Шу боис тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилганда палата ҳимоясидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Ўтган ҳафта давомида Савдо саноат палатаси марказий аппарати томонидан аъзолари манфаати йўлида жами 61 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритди.
2 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасидан вужудга келган низолар палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди.
14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, шундан 10 таси бўйича аниқ таклифлар билан хулосалар берилди.
Ушбу ҳафта давомида “Chamber Business Solutions” унитар корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ягона рақамларига умумий ҳисобда 2 минг 303 та қўнғироқ келиб тушди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 115 та мурожаат келиб тушди.
Ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, унда кўтарилган муаммолар ҳал этилмоқда.
Шуҳрат Неъматов, ЎзА