Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ПАХТА-2020: Ўрта Чирчиқ туманида пахта терими бошланди
12:30 / 2020-09-10

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бекзоджон агро плюс” фермер хўжалиги далаларида пахта йиғим-терим ишлари бошланди.


Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бекзоджон агро плюс” фермер хўжалиги далаларида пахта йиғим-терим ишлари бошланди.

Мавсум бошланиши муносабати билан пахта майдонига келган Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими Олимжон Нурматов ва бошқа масъуллар пахтакорларга куч-қувват тилади.

Вилоят қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг таъкидлашича, жорий йилда пахта далаларида барча агротехник тадбирлар тизимли амалга оширилди. Хусусан, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли “С- 6524”, “Султон”, “Наманган -77”, “Порлоқ”, “Бухоро -102” навлари парваришланди.

Вилоятда бу йил 73 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилинган бўлиб, ҳар бир гектар майдондан 31,5 центнердан қимматбаҳо саноат хомашёси етиштириш кўзда тутилган. Жами 229,6 минг тонналик пахта хирмони бунёд этиш режалаштирилган.

Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йил ҳосили учун жами 22 минг 252 тонна пахта ҳосилини етиштириш белгиланган бўлиб, ўртача ҳосилдорлик 1 гектарга 30,8 центнерни ташкил қилади. Жорий йил ҳосили учун ўртача ҳосилдорликни 40 центнерга етказиш кўзда тутилган.