Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пахса девор
11:01 / 2019-10-19

Машойихларимизнинг айтишларича бир улуғ шоир эшагини ҳайдаб кўчадан ўтиб кетаётса, ғўлаларни териб пахса девор кўтараётган бир уста ишга машғул бўлиб, ўша шоирнинг бир шеърини авж пардада хониш қилаётган экан.

Шоир қўшиқни диққат билан эшитиб қараса, уста шеърнинг сўзларини бузиб-бузиб айтаётган экан. Шоир ҳам дарҳол эшакдан тушибди-ю, деворни буза бошлабди. Буни кўриб устанинг жаҳли чиқиб кетибди:

– Ҳой, нодон кимсан, осмондан тушдингми, нега э йўқ, бе йўқ менинг деворимни бузаяпсан? – дебди.

Шоир:

– Бўлмаса сен нега мени шеъримни бузиб айтаяпсан? – дебди.

Уста, ўз ишидан хижолат бўлиб, шоирдан кечирим сўраган экан.

Адабиётимизда ҳам бировни сўзини бузиб айтаётган, ўғирлаётган, кўчирмакашлик қилаётганлар кўпайиб кетди.

Ҳар киши инсофли эрса, мард ўшал

Йўқса инсофи, қабиҳ, номард ўшал.

–деган эдилар Фаридиддин Аттор ҳазратлари. Худодан ёмонларга инсоф, яхшиларга рушди ҳидоят сўраймиз.

Муҳаммад ИСМОИЛ.