Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзтрансгаз” АЖ: Сурхондарёнинг 6 ҳудудида табиий газ узлуксизлиги таъминланди
18:26 / 2024-01-22

“Ўзтрансгаз” АЖнинг ўтган 2023 йил кўрсаткичларига кўра, мазкур жамият томонидан табиий газни 64 та технологик параметр бўйича тадқиқ қилиши кўзда тутилган рақамлаштириш дастури доирасида тармоқдаги 1 минг 277 та газ ҳисоблаш ускунаси автоматлаштирилган тизимга уланган.

Шунингдек, “Бухоро-Урал” ва “Газли-Нукус” газ қувурлари орқали республиканинг жанубий қисмига узатиш бўйича имзоланган “Йўл харита”сига кўра, газ ўлчаш станцияси қуриб ишга туширилди. “Қорақалпоғистон” ва “Акчалок” компрессор станцияларидаги кенг қамровли таъмирлаш ишлари натижасида қарийб 10 йилдан буён ишламай турган 9 та газ ҳайдаш агрегатининг иш қобилияти тикланди. “Бухоро-Урал” магистрал газ қувурида 22 километр янги – IV тармоқ қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, “Бухоро-Урал” газ қувурининг учта тармоғи ва “Хива- Бейнеу”да 22,3 километрлик қувур капитал таъмирдан чиқарилди. 

Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова АОКА да ўтказилган брифингда маълум қилди. 

Унда таъкидланишича, Сурхондарёнинг 6 ҳудудида табиий газ узлуксизлиги таъминланган. “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан “Термиз” магистрал қувурига параллел равишда 46,5 километр узунликдаги “Термиз-2” магистрал қувурини қуриш лойиҳасининг 31 километрлик қисми ишга туширилди. Бунинг натижасида 62 мингдан ортиқ аҳоли хонадони ҳамда мингдан зиёд улгуржи истеъмолчиларни 2024-2025 йил куз-қиш мавсумида табиий газ билан кафолатли таъминлаш имконияти пайдо бўлди. 

– Энергетика вазирлиги топшириғига кўра, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан “Олимкент Авто Рейс” ГТСга қуриб битказилган янги тармоққа Оққўрғоннинг “Султонобод”, “С.Тегизбоев”, “С.Раҳимов”, “Қўрғонча”, “Бирлик” ва “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 5640 та аҳоли хонадони ҳамда 147 та улгуржи истеъмолчи ўтказилди. Бу эса газ узатиш масофасининг 16 километрга қисқаришига ва босимнинг икки баробарга ортишига замин яратди. 

Водий аҳолисини табиий газ билан кафолатли таъминлаш газни ер остида сақлаш омбори ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳа доирасида 6 та қудуқ бурғиланди. Мазкур лойиҳа якунланиши билан омбордан кунлик табиий газ олиш ҳажми 9 минг метр кубдан 12 минг метр кубгача етказилади. Айтиш керакки, Фарғона водийсининг газ тизими яхлит бир ҳалқа шаклидадир. Ягона тармоқда носозлик юзага келса, қолган истеъмолчилар фавқулодда газсиз қолиши мумкин. Айни муаммога ечим сифатида “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан 39 километр узунликдаги “Риштон айланмаси” қурилди, – деди Ш. Равшанова.

Брифингда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси ҳамда мазкур объектни табиий газ билан кафолатли таъминлаш мақсадида жорий йилда “Ширин” газ тақсимлаш станциясида 4,7 километр узунликдаги магистрал газ қувури қурилганлиги қайд этилди. Шунингдек, иссиқлик электр станцияси учун 2 та газ тозалаш ускунаси, 2 та газ босимини ростловчи қурилма, 3 та газ ўлчов мосламаси, етказиб берилаётган табиий газ сифатини янада яхшилаш мақсадида яна 2 дона табиий газни юқори даражада тозаловчи қурилма ўрнатилган. Албатта бу ишлар станция қувватининг янада ошишига хизмат қилади. 

Насиба Зиёдуллаева,ЎзА