Яқинда "Ўзтрансгаз" АЖ ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ва "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси в.б Асқар Исоқов мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор давлат сиёсати даражасига чиққани, барча ташкилотлар, хусусан, акциядорлик жамияти тизимида ҳам аёллар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.
Қайд этилганидек, ушбу имзоланган ҳамкорлик меморандуми 2024-2025 йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизмларини ифода этади. Бу тадбирларнинг амалдаги ижроси эса соҳа хотин-қизларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг жамиятда ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлаб, самарали фаолият олиб бориш имкониятларини кенгайтиради. Эътиборлиси, томонлар ҳамкорлиги бу каби ишларни янги босқичга олиб чиқади.
Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда магистрал газ қувурлари тармоғида 8 минг нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилади. Уларнинг 10 фоиздан ортиғи хотин-қизлардир.
Учрашувда ҳамкорлик меморандуми масъуллар Озода Парпибоева ва Асқар Исоқов томонидан имзоланди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА