Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Première Vision" халқаро кўргазмаси: ҳамкорлик мустаҳкамланди
18:05 / 2022-02-09

Франциянинг Париж шаҳрида жорий йилнинг 7 февраль куни ўз ишини бошлаган “Tex World Evolution Paris” халқаро кўргазмасида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси тизимидаги корхоналар ҳам маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Тадбирда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбарияти яна бир нуфузли халқаро кўргазмаларидан бўлган "Première Vision" вакиллари билан учрашди ва уюшманинг мазкур кўргазмадаги иштироки бўйича келишувга эришилди. 

 

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳар йили уюшма етакчилигидаги корхоналарга 500 квадрат метр жой ажратилади. Унда ягона миллий стенд – “Made in Uzbekistan” номи остида ип калава,  бўялган мато ва тайёр кийим-кечаклар намойиш этилади.  



“Tex World Evolution Paris”  халқаро кўргазмаси бугун ўз ишини якунлайди.  

ЎзА