French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси USFIA мода саноати уюшмаси билан ҳамкорлик қилади
17:29 / 2022-03-21

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Даврон Ваҳобов АҚШнинг USFIA мода саноати уюшмаси президенти Жулия Хьюз билан учрашди.

Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда "Cotton Campaign" коалицияси томонидан ўзбек пахтасига “бойкот” ечилгани мамлакатимизнинг АҚШ бозорига киришида истиқболли режалар ва йўналишларга имкон очгани хусусида сўз юритилди.

Суҳбат чоғида тайёр махсулотга бўлган талаблар ва стандартлар, WRAP сертификатини жорий этиш,  шунингдек, Лас-Вегасда август ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Magic – Business of Fashion” кўргазмасида Ўзбекистон корхоналарининг иштироки шартлари келишиб олинди.

Даврон Ваҳобов   USFIA мода саноати уюшмасига аъзо машҳур бренд вакилларини Ўзбекистонга таклиф қилар экан, унда маҳаллий корхоналар иштирокида бизнес-форум ва B2B учрашувлар ўтказилиши кўзда тутлганини қайд этди.

USFIA президенти Жулия Хьюз ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган ҳолда АҚШ томонидан учрашув самарали ўтиши учун барча имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.

1989 йилда ташкил этилган USFIA мода саноати уюшмаси ўзида 200 дан ортиқ таниқли Америка мода брендлари, импорт қилувчилар ва чакана сотувчиларни бирлаштиради. USFIA аъзолари орасида «LeviStrauss», «Michael Kors», «TommyHilfiger», «Kohl’s», «OldNavy» ва бошқа машҳур компаниялар бор.

ЎзА