«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда тармоқ корхоналари томонидан 2021 йил 1-чорак якунига кўра, 648,1 миллион долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди ва республика экспортидаги улуши 29% ташкил этди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси хабарига кўра, илк бора корхоналар томонидан бир ойлик маҳсулот экспортида рекорд натижа қайд этилди ва 240 миллион доллардан ошди.
Биринчи чоракда тўқимачилик экспортида ўтган йилга нисбатан 143,5 фоиз ўсиш темплари таъминланди. 2020 йил 1-чорак якунига кўра 452 млн.долларликли маҳсулот етказиб берилган. Шундан, 2021 йил март ойида амалга оширилган экспорт ҳажми 243,5 млн.долларни ташкил қилиб, январь ойига нисбатан 123,6 фоиз ўсишга ҳамда февраль ойига нисбатан 117,6 фоизга оширилиши эришилди.
Республикада ишлаб чиқарилган жами тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ҳажмининг 56,1 фоизи экспортга йўналтирилган бўлса қолган қисми эса ички бозорга йўналтирилди.
Амалга оширилган экспорт маҳсулотлари таркибида қўйидагича тақсимланган:
калава ип 54,1% (350,7 млн.долл.)
газлама мато 4,7% (30,2 млн.долл.)
трикотаж мато 8,4% (54,4 млн.долл.)
тикув-трикотаж маҳсулотлари 31,1% (201,4 млн.долл.)
пайпоқ маҳсулотлари 1,7% (11,2 млн.долл.)
Маҳсулотлар жами 55 та давлатларга экспорт қилинган бўлиб , Россия - 33,8% (214 млн.долл.), Хитой – 25,5% (165,6 млн.долл.), Қирғизистон – 13,1% (84,7 млн.долл.), Туркия – 11,3 (73,6 млн.долл.) асосий ҳамкор давлатларни ташкил этди.
Ушбу давлатларнинг улуши жами экспортда 83%га (537,9 млрд.долл.) тўғри келди.
Маҳсулотлар экспорти шуғулланган субъектларнинг сони 1-чоракда 831 тани ташкил этиб, 108% га ёки 58 тага ошди (2020 йил 1 чорак - 773 та).
Экспорт қилиш жорий йилнинг бошидан, шу жумладан март ойининг ўтган даврига нисбатан ошган маҳсулотларни қуйидагилар ташкил этди:
калава ип – йил бошидан 149,2% (350,7 млн.долл.), март ойида 176,8% (131,4 млн.долл.).
газлама мато – йил бошидан 144,3% (30,2 млн.долл.), март ойида 152,7% (10,1 млн.долл.);
трикотаж мато – йил бошидан 178,3% (54,4 млн.долл.), март ойида 181% (17,5 млн.долл.);
тикув-трикотаж маҳсулотлари – йил бошидан 127,7% (201,4 млн.долл.), март ойида 162% (80,8 млн.долл.);
пайпоқ маҳсулотлари – йил бошидан 151,5% (11,2 млн.долл.), март ойида 161% (3,8 млн.долл.)