Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзтелеком” волейбол жамоаси мамлакат кубогини қўлга киритди
12:07 / 2023-12-19

Кеча пойтахтимиздаги “Жар” спорт мажмуасида волейбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги-2023 мусобақаси ўз якунига етди.

Йил давомида ўтказилган кубок баҳсларида 22 та жамоа иштирок этган бўлса, унинг сўнгги босқичида мамлакатимизнинг 8 та волейбол жамоаси бош соврин учун кураш олиб борди.

Эътиборлиси шундаки, бу йилги волейбол мусобақаларида 4 та ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг терма жамоалари иштирок этганлиги ушбу спорт тури ҳуқуқ тизимида ҳам кенг оммалашаётганлигини кўрсатди.

Шиддатли ўтган мусобақалар сарҳисобига кўра, “Ўзтелеком” волейбол клуби жамоаси бош совринни қўлга киритди. “Роад Патруль” жамоаси 2-ўринни, Фарғонанинг “Бувайда тадбиркор” волейболчилари эса учинчи ўринни эгаллаб, мусобақага якун ясашди.

Кубок баҳслари якунида ғолиб ва совриндорлар, энг яхши натижага эришганлар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси ва ҳомийлар томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Т. Рўзиев, ЎзА