Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзсувтаъминот”АЖда бошқарув раиси кубоги учун мусобақалар
15:20 / 2025-11-22

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятида жамоавий спорт турларини оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида жамият ҳамда унинг таркибидаги барча корхона ва ташкилотлар қошида футбол, волейбол ва қўл тўпи йўналишлари бўйича жамоавий спорт клублари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида ходимлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, иш жамоаларида соғлом муҳитни шакллантириш ва тарбиявий аҳамиятга эга спорт анъаналарини ташкил этиш кўзда тутилган.

Бугун ушбу дастурнинг амалий босқичи сифатида “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда ҳудудий сув таъминоти корхоналари ходимлари ўртасида "Бунёдкор" академияси майдонларида футбол бўйича “Бошқарув раиси кубоги” мусобақасига старт берилди. Ташкил этилган турнирда жами 16 та жамоа иштирок этмоқда. Қуръа ташлаш натижасида мусобақанинг дастлабки учрашувлари белгиланиб, мусобақалар қизғин бошланди.
Тадбирни “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Аҳмад Сувонқулов очиб берди.

Мусобақа доирасида ғолиб ва фаол жамоалар учун махсус номинациялар, қимматбаҳо совғалар, шунингдек, 1-ўрин соҳибига “Бошқарув раиси кубоги” топширилиши белгиланган.

Тадбирнинг ўтказилиши нафақат ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, балки меҳнат жамоаларида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, жамоавийликни кучайтириш, шу билан бирга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА