Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзсувтаъминот”АЖ: ҳар бир мурожаат эътиборда
17:53 / 2023-02-10

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий корхоналарига 2022 йилда 29 089 та мурожаат келиб тушган. Улардан 27062 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган бўлиб, шундан 90 фоизи ижобий ҳал этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида ўтказилган брифингда шулар ҳақида маълумот берилди.  

Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларидан келиб тушган 124 та мурожаатларнинг барчаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан 107 та мурожаат келиб тушган. Улардан 104 таси кўриб чиқилган, 3 таси ўрганиш жараёнида. Олий Мажлис Сенатидан жами 83 та мурожаат тушган бўлиб, шундан 81 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 2 таси ўрганиш жараёнида. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакили – Омбудсмандан 24 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 23 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 1 таси ўрганиш жараёнида.  

Акмал Муродовнинг таъкидлашича, Касаба уюшмалари федерациясининг 12-11 қисқа рақамли “ишонч телефони” орқали жами 141 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган ва жавоб хатлари юборилган. Ҳисобот даврида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига тўғридан тўғри 168 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 165 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 3 таси ўрганиш жараёнида. Шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралардан келиб тушган 336 та мурожаатларнинг 328 таси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган, 8 таси ўрганиш жараёнида. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари юзасидан мурожаатларни тезкорлик билан қабул қилиш ҳамда ҳал этиш мақсадида фаолият юритиб келаётган “Ўзсувтаъминот” АЖнинг 1255 – қисқа рақамли колл-маркази орқали ўтган йилда 144 мингта мурожаат бўлган. Уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган бўлиб, 87 фоизи ижобий ҳал этилган. Бундан ташқари, 2022 йилда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларига оид 1094 та танқидий-таҳлилий материаллар эълон қилинган. Уларнинг барчасига расмий муносабатлар билдирилган. Танқидий материалларда ёритилган муаммолар эса ижобий ҳал этилган. Қолаверса, аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал этиш мақсадида ўтган йилда ҳудудий сув таъминоти корхоналари ва жойлардаги Халқ қабулхоналари ҳамкорлигида республиканинг 256 та маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабуллар ўтказилди.  

Нилуфар Бозорова, ЎзА