French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзсувтаъминот” АЖ: ҳамкорлик лойиҳалари амалда
18:26 / 2024-01-24

Пекин (ХХР) шаҳридаги Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг (ОИИБ) бош қароргоҳида банк департаменти директори Грегори Лю ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси в.б. Д.Азимов бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. 

Маълумот учун: ОИИБ иштирокида “Бухоро вилоятининг ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасининг 1-босқичи доирасида “ТÜМАŞ-СEУРECА” консорциуми (Туркия) томонидан Бухоро туманида ичимлик суви тизимини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари амалга оширилмоқда. 

Лойиҳа доирасида Бухоро туманида “Қоражери”, “Работак”, “Чорбакр”, “Кўчкўмар”, “Гала Осиё марказий” ва “Саховат” сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда 299,5 километр масофада ичимлик суви тармоқларини қуриш белгиланган. 

Шунингдек, учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув ва канализация тизимларини такомиллаштириш лойиҳасини бошлаш истиқболлари ҳам белгиланди. Таъкидлаш керак, ўтган йили халқаро молия институтларининг ўзлаштирилган маблағларидан 11,7 миллион доллари Осиё инфратузилма инвестициялар банки улушига тўғри келади. 

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири