Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг расмий ахбороти
10:11 / 2022-12-15

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда қурилиш материаллари саноати ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси тўғрисида бир қатор маълумотлар тарқалмоқда. Бу эса турли хил тушунмовчиликларга, меҳнат жамоасининг ишчанлик кайфиятига таъсир қилмоқда.

Шу боис журналист ва блогерлардан соҳа ва уюшма тўғрисида асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик, маълумотларни текшириб чоп этишини сўраймиз.  

Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг 9 ойида уюшма таркибидаги корхоналар томонидан жами 8 триллион 679,8 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 109,3 фоизни ташкил этди.  

2022 йилнинг 9 ойида 25 та инвестиция лойиҳалари бўйича жами 137,9 миллион доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Эътиборлиси, 2022 йил якуни билан қиймати 338,3 миллион долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш ва 1002 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.  

Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурлари доирасида маблағлар ўтган йилга нисбатан 129 фоизга кўп ўзлаштирилди. Хусусан, 2022 йилнинг 9 ойида 850 та лойиҳа бўйича 12 триллион 480 миллиард сўмлик маблағ ўзлаштирилди.  

2022 йилнинг 9 ойида 452,6 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157 фоизга кўп қурилиш материаллари хорижий давлатларга етказиб берилди. 2023 йилда 1 миллиард доллар миқдорида қурилиш материаллари экспорт қилиш кўзда тутилмоқда.  

 

ЎзА