Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзсаноатқурилишбанк кредит карталари билан 40 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланинг!
14:24 / 2022-09-06

Энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзсаноатқурилишбанк юртдошларимиз учун ажойиб туҳфа – кредит карталарини тақдим этди. Ўзбекистонда илк бор фоизларсиз даврга эга ушбу кредит маҳсулотини банкка ташриф буюрмасдан расмийлаштириш мумкин.

Шу кунларда ўз фарзандларини мактаб ва олийгоҳларга тайёрлаётган ота-она борки топган-тутганини ўқув қуролларию кийим-кечак харидига сарфлаш билан банд. Аммо рўзғордаги кундалик харажатлар – ейиш-ичиш, дори-дармон, транспорт, коммунал тўловларни ҳам кечиктириб бўлмайди. Бундай пайтда эса Ўзсаноатқурилишбанкнинг 40 кунгача фоизсиз кредит картаси беминнат кўмакчига айланиши шубҳасиз.

Шартлари:

  • Кредит миқдори – 50 000 000 сўмгача;
  • Кредит муддати – 48 ой;
  • Фоизсиз даври – 40 кунгача!

Афзалликлари:

  • Банк офислари ва банкоматлар орқали нақд пул олиш;
  • картадан картага, банк ҳисобрақамларига ва электрон ҳамёнларга пул ўтказмалари;
  • чет элда кредит картасидан фойдаланиш;
  • хорижий сайтлардаги онлайн дўконлардан товар ва хизматларни харид қилиш;

Қуйидаги хизматлар мутлақо БЕПУЛ:

- картани очиш ва унга хизмат кўрсатиш;

- SMS-хабарнома хизмати;

- карта йўқолган ёки ўғирланган тақдирда уни блоклаш;

- мамлакат ичида кредит картасидан товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақини тўлаш.

Ўзсаноатқурилишбанк кредит картасига атиги 4 қадам ташлаш билан эга бўлиш мумкин:

  1. 1. қадам: смартфонга “Joyda” мобил иловасини юклаш;
  2. 2. қадам: “Joyda”га иш ҳақи картасини улаш;
  3. 3. қадам: “Joyda” орқали онлайн ариза юбориш;
  4. 4. қадам: кредит картани олиб, мижоз зарур кредит миқдорини қайд этиши.

 

Ўзсаноатқурилишбанк кредит карталари билан имкониятингизни кенгайтиринг!

 

Қўшимча маълумотни https://www.sqb.uz/uz/individuals/credits/credit-cards/ сайтидан ёки 1180 ва +998 71 200-43-43 телефон рақамларидан олиш мумкин.

Банк Ахборот хизмати