Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ҳам сайлов ҳуқуқи таъминланди
18:39 / 2023-07-10

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси масъуллари иштирокида Президент сайловининг дастлабки натижалари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳудудларда сайлов жараёни хавфсиз ташкил этилгани, қонунбузарликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида ташкил қилинган сайлов участкалари ҳақида сўз борди.

Қайд этиш жоиз, жорий йил қонунчиликка киритилган ўзгаришларга асосан, аввалги сайловлардан фарқли равишда, бу галги сайловда жазони ижро этиш муассасаларида илк бор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этди.

Мутасаддилар таъкидлашича, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган 33 753 нафар шахс сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга. Уларнинг мазкур қонуний ҳуқуқини таъминлаш учун Марказий сайлов комиссияси билан келишилган ҳолда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида жами 48 та сайлов участкаси ташкил этилди. Ҳар бир маҳкумнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, сайлов олди кампанияси пайтида қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар билан номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокида жами 272 та тадбир ташкил қилинди.

ЎзА