Озодлиги чекланган фуқаролар ҳам давлат хизматини олиш имкониятига эгами?
Қизилтепа тумани Давлат хизматлари маркази мутахассислари туман ҳудуди жойлашган Жазони ижро этиш муассасасида бўлиб, давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти хусусида ҳуқуқий тушунча бердилар.
Маҳкумларга нотариус ва ФҲДЁ хизматлари кўрсатилгани каби махсус рухсатнома орқали сайёр тартибда давлат хизмати кўрсатиш ҳам мумкин.

Қолаверса, бугунги озодлиги чекланган фуқаролар эртага жазо муддатини ўтаб, эркин ҳаётга қайтиши бор гап. Шу боисдан давлат хизматидан фойдаланиш тартиби бўйича ўтказилган ҳуқуқий ўқув машғулоти фойдадан холи бўлмайди.