Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озодбек Назарбеков Тошкентдан қимматбаҳо хазина топган йигит билан учрашиши мумкин
21:05 / 2020-02-04

Mаданият вазири Озодбек Назарбеков журналист ва блогерлар билан учрашди.


Mаданият вазири Озодбек Назарбеков журналист ва блогерлар билан учрашди. 

Унда ЎзА мухбири ўтган йили сайтимизда эълон қилинган Тошкентда топилган қиймати бир неча миллион доллар дея тахмин қилинаётган улкан хазина ҳақидаги материалидаги масалалар хусусида вазирликнинг позицияси билан қизиқди. 

Мақоламизда маълум қилганимиздек мустақил изланувчи Муҳаммадбобур Юсупов 3 йиллик изланишлари, қидирувлари натижасида пойтахт марказидаги эски биноларнинг биридан хазина топган эди.

Фуқаро Муҳаммадбобур Юсупов пойтахтимизнинг марказидаги эски бинолардан бирида олиб борган қидирув ишлари вақтида ертўлаларнинг биридан саксон йил муқаддам йўқолган хазинани топгани тўғрисидаги маълумотлар матбуот ва “uz” доменидаги маҳаллий интернет сайтларида эълон қилиниб, турли шов-шувларга сабаб бўлди.

- Мен интернетда бу мавзуда ўқиган заҳотим вазир ўринбосари Камола Акиловага қўнғироқ қилган эдим - деди О.Назарбеков.

Вазир бу масалани ўз назоратига олишини билдирди. Шунингдек, у ўз фикрида хазина топган инсон билан вазирлар, ҳукумат раҳбарлари учрашса, янаям катта эътибор берилиши, бу келгусида ўз уйидан бирор тарихий буюм топган қолган бошқа фуқароларга ҳам яхши таъсир этишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, қиймати миллионлаб долларга тенг дея айтилаётган мазкур хазинанинг бир қисми давлат ихтиёрига, Ўзбекистон тарихи давлат музейи топширилган эди. 

Маълумот учун: топилмалар орасида ўрта асрларга тегишли ноёб қўлёзма ва тошбосма китоблар, Россия императорлари Романовлар сулоласига тегишли ашёлар, Пётр II, Екатерина II, Николай I, Александр II, Александр III, Николай II, Алексий Сесарович номи билан боғлиқ ашёлар, черков меҳробига ўрнатиладиган Исо пайғамбар, Биби Мариям ва Исонинг ёғочга чизилган икона суратлари, пайғамбарлар ва авлиёлар ҳақидаги ноёб китоблар, Туркистон ўлкасининг сиёсий ва ҳарбий аҳамиятга эга ноёб хариталари, қимматли металдан ишланган Исо пайғамбар ҳаётидан лавҳалар, олтин, кумуш тангалар, 1829-1831 йилларда европалик истеъдодли натуралист рассомлар чизган ноёб суратлар ҳам мавжуд эди. 

Яқин кунларда қимматбаҳо хазина тақдирига дахлдор яна бир материал сайтимизда эълон қилинади.