Озода жаҳон чемпионатининг икки медалини қўлга киритди
Саудия Арабистонида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.Жаҳон чемпионатида Озода Ҳожиева икки медалга сазовор бўлди. У даст кўтаришда 77 килограммни бўйсундириб, тўртинчи ўриндан жой олган бўлса, силтаб кўтаришда 95 килограмм натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа, Озода икки кураш натижасига кўра, 172 килограмм натижа қайд қайд этган ҳолда терма жамоамиз ҳисобига жаҳон чемпионатининг биринчи кумуш медалини қўшиб қўйди.
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, -55 кг, қизлар
1. Эстеп Катерин Эмили (АҚШ) 198 кг
2. Ҳожиева Озода (Ўзбекистон) 172 кг
3. Леон Перез (Мексика) 171 кг
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА