Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда ўтган йили қурол-яроғ омборида рўй берган портлаш юзасидан суд жараёни бошланди
13:16 / 2020-05-15

КТК телеканалининг хабар беришича, маҳкама жараёнига 16 нафар ҳарбий хизматчи, жумладан, ҳарбий қисм бошлиғи ва унинг ўринбосари тортилган.


КТК телеканалининг хабар беришича, маҳкама жараёнига 16 нафар ҳарбий хизматчи, жумладан, ҳарбий қисм бошлиғи ва унинг ўринбосари тортилган.

“Чимкент шаҳри суди Арись шаҳарчасидаги мамлакат қуролли кучларига қарашли қурол-яроғ омборларининг бирида юз берган портлаш билан боғлиқ ишни кўриб чиқишни бошлади”, дейилади хабарда.

Ҳарбийлар портловчи моддалар билан муомала қилиш қоидаларига амал қилмаганликда айбланмоқда. Ушбу портлаш оқибатида 1,5 минг киши жабр кўрган.

Ўтган йил 24 июнда Арись шаҳри (Туркистон вилояти) яқинида жойлашган Қозоғистон қуролли кучларига қарашли омборда ёнғин чиққан эди. Ёнғин омбордаги қурол-яроғлар портлашига сабаб бўлди. Натижада тўрт киши ҳалок бўлган, яқин орада жойлашган турар жой пунктларидан аҳли кўчирилган. Шаҳардаги кўплаб биноларга жиддий шикаст етган.

Август ойига келиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳарбий қисм раҳбари ва унинг ўринбосари қамоққа олинган эди.