Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда спиртли ичимликдан заҳарланган 15 киши вафот этди
11:50 / 2020-07-05

Қозоғистоннинг 15 фуқароси қўл бола алкоголь истеъмоли натижасида бевақт ҳаётдан кўз юмди.


Қозоғистоннинг 15 фуқароси қўл бола алкоголь истеъмоли натижасида бевақт ҳаётдан кўз юмди. Шу иш юзасидан полиция уч гумондорни қўлга олган. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

«Қозоғистоннинг бир йўла икки минтақасида полиция инсонлар ўлими билан боғлиқ воқеа юзасидан тергов ҳаракатларини бошлади. Кустанай вилояти Орқалиқ шаҳрида 3-4 июль кунлари »этанол таъсирида заҳарланиш« ташҳиси билан 13 фуқаро шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироз муддат ўтиб, уларнинг 11 нафари ҳалок бўлди. Ушбу воқеа билан бир вақтда Оқмола вилояти Жақсин тумани Жана-Қийма қўрғонида ҳам 4 киши ҳаётдан кўз юмди», - дейилади вазирлик хабарномасида.

Полиция тақдим этган маълумотга кўра, фуқаролар нобуд бўлиши 5 литрлик елим идишларга қуйилган алкоголь маҳсулоти истеъмолидан заҳарланиш сабаб рўй берган. Суриштирув чоғи полиция Оқмола вилоятида спиртли ичимлик тайёрланаётган цехни топган. «Полициячилар уч нафар гумондорни аниқлашди ва қўлга олишди. Улардан сотиш учун тайёрлаб қўйилган маълум миқдордаги маҳсулот мусодара қилинди. Афсуски, жиноятчилар одамлар ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф соладиган жуда кўп қўл бола ароқни сотишга улгуришган», - дейилган ва фуқаролар ишлаб чиқарилиши шубҳали бўлган алкоголь маҳсулотларини харид қилмасликка чақирилган ИИВ баёнотида.