Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда пандемияга қарши курашда врачлар етишмаяпти
16:07 / 2020-07-09

Қозоғистонда ўтган бир суткада коронавирусга чалинган 1 минг 962 та бемор аниқланди, COVID-19 билан оғриган жами беморлар сони ҳозиргача 53 минг 21 кишига етди. 6 июлгача 264 та ўлим ҳолати қайд этилди.


Қозоғистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун тахминан 1,4 минг врач ҳамда 1,7 минг ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари етишмаяпти, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ажар Гиният.

Қозоғистонда ўтган бир суткада коронавирусга чалинган 1 минг 962 та бемор аниқланди, COVID-19 билан оғриган жами беморлар сони ҳозиргача 53 минг 21 кишига етди. 6 июлгача 264 та ўлим ҳолати қайд этилди.

"Бугунги кунда эпидемияга қарши тадбирларга 46 минг нафар тиббиёт ходимлари сафарбар қилинган, уларнинг 9 мингги врач. Инфекция ва провизорли касалхоналарда 23 минг тиббиёт ходимлари ишлаяпти, уларнинг 5 мингги врачлар. Бугунги кунда яна 1 минг 400 та врачга эҳтиёж бор, қолаверса, 1 минг 700 нафар ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари ҳам етишмаяпти", - деди Гиният брифингда сўзга чиқиб.

Унинг таъкидлашича, республикадаги хусусий ва муассасаларга қарашли клиникаларнинг ҳаммаси ҳам коронавирусга қарши курашга жалб қилинмаган. Унинг айтишича, жалб қилинмаган врачлар ҳам ҳамкасбларига ёрдам берса бўларди.