Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда ортиқча ёқилғи олиш тақиқланди
16:22 / 2019-11-05

Қозоғистонда 2 ноябрдан бошлаб автомобиль транспорти орқали бензин ва дизель ёқилғиси олиб чиқилишини олти ой муддатга чекланди.


Қозоғистонда 2 ноябрдан бошлаб автомобиль транспорти орқали бензин ва дизель ёқилғиси олиб чиқилишини олти ой муддатга чекланди. 

Бу каби чоралар кўрилиши Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, шунингдек миллий хавфсизлик қўмитасининг “Қозоғистон Республикаси ҳудудларидан нефть маҳсулотларини олиб чиқишдаги айрим масалалар тўғрисида”ги қўшма буйруғида кўрсатиб ўтилган.

Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ташқи иқтисодий фаолияти Товар Номенклатура кодларига кирувчи 2709, 2710, 2902, 3403, 3811 кодли ёқилғилар (тўқ нефть маҳсулотлари) тақиқловга киритилди. Бу Россия ва бошқа мамлакатлар ҳайдовчилари ўз автомобилларини ёқилғи билан тўлдирмайди, дегани эмас (бензобакларда ёқилғи олиб чиқиш мумкин). Бироқ уларга 20 литрдан ортиқ канистрларга ва ҳажми орттирилган махсус модернизациялашган бензобакларга бензин олишларига рухсат берилмайди. Шунингдек автомобиль транспортида ёқилғи мойлаш материалларининг олиб чиқилиши ҳам тақиқланди.

2019 йил ёзида Қозоғистон расмийлари чегара яқинидаги россиялик ҳайдовчилар арзон бензин олиш учун мамлакатга оммавий тарзда келаётганини билиб қолишди, маълум бўлишича Қозоғистондаги Россияга тегишли компанияларга қарашли ёқилғи қуйиш шахобчаларида ҳам бензин Россияга нисбатан бир ярим баробар арзон экан. Узоқ масофага қатновчи россиялик ҳайдовчиларнинг сўзларига қараганда, катта ҳажмли юк автомобилларининг бакини ёқилғи билан тўлдириш 10 минг рублгача арзонга тушар экан.

Шундан кейин энергетика вазири Қанат Бозумбаевнинг айтишича, арзон нарх туфайли Қозоғистон бензини нархлар анча қиммат бўлган Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистонга “оқиб кетмоқда”. Унинг сўзларига кўра, айниқса РФ билан чегарада Қозоғистонга ҳар куни минглаб юк ва енгил машиналар кирмоқда. “Енгил машиналар ўнлаб канистрда ёқилғи олмоқда, юк машиналарига эса қўшимча баклар ўрнатилмоқда ва бизнинг минг тонналаб бензин, дизель ёқилғимиз қўшни мамлакатларга олиб чиқилмоқда. Яъни, биз ўзгалар иқтисодиётига субсидия киритяпмиз“, дея баёнот берган эди Бозумбаев.