Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда кучли шамол беш қаватли уй томини учириб кетди
08:50 / 2020-04-08

"Табиий офат туфайли 700 квадрат метр жойнинг томи қўпорилиб кетди. Хайриятки, ҳеч ким жабр кўрмади. Маҳаллий ижро органлари ва вилоят ФВ департаменти саъй-ҳаракатлари билан бинони таъмирлаш ишлари бошланди", - дейилади хабарда.

Воқеа мамлакатнинг шимолий ҳудуди – Акмола вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Кокшетау шаҳрида рўй берди. Республика ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакилининг ахборотига кўра, жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.

Мутахассисларнинг аниқлашича, шамолнинг тезлиги 28 метр/сонияга тенг бўлган.

"Табиий офат туфайли 700 квадрат метр жойнинг томи қўпорилиб кетди. Хайриятки, ҳеч ким жабр кўрмади. Маҳаллий ижро органлари ва вилоят ФВ департаменти саъй-ҳаракатлари билан бинони таъмирлаш ишлари бошланди", - дейилади хабарда.

Масъул ходимлар об-ҳавонинг ўзгаришини кузатиб бориш, хусусан кучли шамол эсишига тайёр туриш зарурлигини таъкидлашган.

Республиканинг "Казгидромет" давлат корхонаси аввалроқ 7-8 апрель кунлари Қозоғистоннинг каттагина ҳудуди кучли Атлантик циклон таъсирида бўлиши эҳтимоли юқори эканини эълон қилганди. Ушбу табиат ҳодисаси кучли ёғингарчилик ва шамол кўринишида намоён бўлиши қайд этилганди. Тахминларга қараганда, циклон оқибатида қўшни Кустанай вилоятида қор бўрони рўй бериши кутиляпти.