English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда буюк ўзбек шоирлари Навоий ва Бобурга бағишланган тантанали тадбир бўлди
10:50 / 2020-02-09

Сўз мулкининг султони Алишер Навоий ва буюк саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат шеъриятда, балки тарихда ўзига хос из қолдирган.


Сўз мулкининг султони Алишер Навоий ва буюк саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат шеъриятда, балки тарихда ўзига хос из қолдирган. 

Шу жиҳатдан ҳар йили февраль ойида ушбу бобокалонларимизнинг таваллуд айёмлари нафақат халқимиз, балки дунёдаги бошқа ўзбеклар, хорижда юрган ватандошларимиз томонидан ҳам миллий байрамдек кенг нишонланади. 
  
Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги Бош консуллигида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилгани бунинг яққол далилидир. 

photo_2020-02-09_10-49-54 (2).jpg

Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консули Нодир Турғуновнинг ЎзАга маълум қилишича, тантанали тадбирда Қозоғистоннинг Манғестау вилояти вакиллари, ушбу мамлакатдаги ўзбек миллий-маданий бирлашмаси вакиллари, Актау шаҳридаги С.Эсенов номидаги Каспий давлат технология ва муҳандислик университети талабалари, шунингдек ватандошларимиз иштирок этган. 

Тадбирда ўзбек тилининг гўзаллиги ва жозибадорлиги ҳақида сўз юритиб, бу тилни дунёга танитишда буюк шоир Алишер Навоийнинг ўрни беқиёс экани қайд этилди. Бобурнинг ўзбек маданиятини дунёга танитишдаги ўрни, саркардалик маҳорати, латиф шеърияти ҳақида сўз юритилди. 

photo_2020-02-09_10-49-54 (3).jpg

Тадбирда буюк шоирларнинг шеър ва ғазалларидан парчалар ўқилди. Бу жараёнда ўзбек адабиётига қизиқувчи қозоқ ёшлари ҳам бевосита иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидан бўлган Нодира Шомурадова эса нафақат шоирлар ижодидан, балки ўз шеърларини ҳам ўқиб бериб, йиғилганларни хушнуд этди.
  
Бир пиёла чой, миллий таомлар устида шоирлар ғазалларидан яратилган қўшиқлар ҳам тингланди. 

Шу куни консуллигимиз вакиллари Каспий давлат технология ва муҳандислик университети кутубхонасига ўзбек мумтоз адабиёти намуналари бўлган китоблар ҳам туҳфа қилди.

photo_2020-02-09_10-49-54.jpg