Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон жануби сув остида қолди
07:37 / 2020-05-15

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятини сув босди. Минтақада бир неча кундан бери кучли ёғингарчилик кузатилмоқда.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятини сув босди. Минтақада бир неча кундан бери кучли ёғингарчилик кузатилмоқда.

Туркистон вилоятида 13 май куни бошланган кучли ёғтнгарчилик  оқибатида Каскасу дарёсининг сатҳи кўтарилган, бу ўз навбатида учта тумандаги бир нечта қишлоқнинг сув остида қолишига олиб келган.

Сув тошқинлари туфайли тахминан 150 киши эвакуация қилинди, яна шунча аҳоли қишлоқни тарк этди.

Табиий офатдан кўрилган зарар миқдори ҳозирча ҳисоблаб чиқилмади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Елтай ва яна бешта бошқа аҳоли пунктида 300 га яқин турар жой биноси сув остида қолди, Каскасу қишлоқ округида тўртта кўприкни сув ювиб кетган.

Туркистон вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Калкамановнинг таъкидлашича, ҳозирча одамлар уйларига қайтишлари учун вақт эрта: яқин орада ёмғир ёғиши қанча давом этиши аниқ эмас. Ҳозирда ёғингарчилик давом этмоқда.

Айни дамда сув остида қолган қишлоқларда сувларни чиқариш ва ариқларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Сув тошқинларини бартараф этишга Чимкент фавқулодда вазиятлар хизмати ҳам жалб қилинган, шунингдек қўшни туманлар ҳам ёрдамга келган.

Ҳудудда маҳаллий даражада фавқулодда вазият эълон қилинди, синоптиклар эса Туркистон вилоятининг бошқа туманлари аҳолисини яқинлашиб келаётган бўрон хавфидан огоҳлантирмоқда.