Давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Жорий йил яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим тарихий давр бўлгани мамнуният билан қайд этилди. Бунга Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифининг самарали натижалари хизмат қилди.
Турли даражадаги икки томонлама мулоқотлар фаоллашгани, парламентлараро ва ҳудудлараро ҳамкорлик ривожланаётгани, савдо ҳажми ошгани, машинасозлик, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида маданий-гуманитар алоқалар кенгайгани қайд этилди.
Суҳбатда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.