French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон: пандемия сабабли армияга баҳорги чақириқ муддати кечиктирилди
07:00 / 2020-05-05

Қозоғистонда коронавирус инфексияси пандемияси боис армияга баҳорги чақириқ августгача узайтирилди.


Қозоғистонда коронавирус инфексияси пандемияси боис армияга баҳорги чақириқ августгача узайтирилди, дея хабар беради ОАВ республика президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фармонига таянган ҳолда.

“Чақириқ муддати кечиктирилган ёки озод қилинганлардан ташқари 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркак жинсидаги фуқароларни Қозоғистон Қуролли кучлари, Ички ишлар вазирлиги, Миллий Хавфсизлик хизмати, Давлат қўриқлаш хизматига 2020 йилнинг март-август ва сентябрь-декабрь ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин", –дейилади фармон матнида.

Қуролли кучлар бош штаби ташкилий ишлар департаменти бошлиғи полковник Сакен Жусуповнинг таъкидлашича, чақириқ ва тиббий комиссия ва қўшинларга юбориш ишлари ҳозирча тўхтатилган, фуқароларни хизматга чақирув “фавқулодда ҳолат режими бекор қилингандан сўнг бошланади ва 31 августга қадар давом этади“.