French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун қатъий қадамлар ташламоқда
20:24 / 2020-03-31

Биз мисли кўрилмаган воқеаларнинг гувоҳи бўлаяпмиз.

Биз мисли кўрилмаган воқеаларнинг гувоҳи бўлаяпмиз. Афтидан, коронавирус (COVID-19) эпидемияси сабабли соғлиқни сақлаш тизимидаги бўҳрон оқибатида кундалик ҳаёт тўхтаб қолгандек. Пандемия кўплаб соҳалардаги фаолиятни шол қилди, вирус бутун дунё бўйлаб тарқалишда ва минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлишда давом этмоқда.

Қозоғистон эпидемияга қарши курашда фаол позицияда қолди – давлат хавфни тўғри ва ўз вақтида баҳолади.

COVID-19 тарқалишни бошлаган январь охиридан бери Қозоғистон ҳукумати глобал вазиятни кузатиб аҳолининг соғлиғига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай потенциал чақириқларга тайёргарлик кўрди. Янги эпидемияга қарши қаршилик кўрсатувчи махсус ҳукумат комиссияси олдиндан фуқаролар ҳимояси бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди. Февралдан эътиборан Қозоғистон эпидемиологик хавф юқори бўлган алоҳида хорижий мамлакатлар билан давлат чегараларини ёпди, барча фуқароларга хорижга бормаслик тавсияси берилди.

Жаҳондаги мавҳум ва олдиндан тасаввур этиб бўлмайдиган вазиятни ҳисобга олиб, Қозоғистон ҳукумати ўз фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида янги огоҳлантирувчи чораларни қабул қилишига тўғри келди. Шунинг учун, 15 март куни мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев республика ҳудудида фавқулодда ҳолатни жорий этди. Ўз фармони билан К.Тоқаев Ҳукумат таклифи ва муайян шартлар асосида мамлакатга келаётган дипломатлар ва хорижликлардан ташқари барча шахсларнинг Қозоғистон ҳудудига кириши ва чиқишини чеклади.

Бундан ташқари, фармон билан карантин чоралари эълон қилинди, унга кўра, савдо ва кўнгилочар марказлар фаолияти тўхтатилди. Болалар боғчалари, мактаб ва университетлар тиббиёт мутахассислари тавсияларига мувофиқ ёпилди.

23 март куни Президент К.Тоқаев фавқулодда ҳолат масалалари бўйича Давлат комиссиясининг мажлисида сўзга чиқди. Юқишнинг янги тўлқинининг олдини олиш мақсадида Президент кучайтирилган карантин чораларини жорий этди. Бирмунча қатъий чораларни киритиш эвазига Президент мамлакатда тиббий хизматларнинг қўшимча ҳимояларини таъминлади, шундай қилиб, касалликнинг салбий оқибатларини келтириб чиқаришга мумкин бўлган фуқароларнинг соғлиғига қаратилган таҳдидлар кўлами таъминланди.

Ҳозирги пайтга келиб Қозоғистон касалликнинг илк ҳодисалари аниқланган Хитой билан қуруқликдаги узун чегараларга қарамай, эпидемиянинг салбий оқибатларини юмшатишга эришди. Аслида ҳукумат фавқулодда ҳолатни эълон қилган пайтда Қозоғистонда COVID-19 нинг атиги бир неча тасдиқланган ҳолатлари бор эди. Бироқ бошқа мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, вирусга чалинганларнинг камлигига қарамай, қаттиқ профилактик чораларни кўриш зарур эди.

Ўзига ортиқча ишониш Қозоғистон ҳукумати учун муаммодан чиқишнинг ягона йўли эмас. Вируснинг оммавий тарқалиши олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, вирусни кенг миқёсда тарқалишини кутиб ўтирмай ортга суриб бўлмайдиган қадамларни ташлаш мақсадга мувофиқ бўлурди.

Инқирозга тайёргарлик кўриш асносида Президент Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббиёт муассасалари ва анжомларининг пандемиянинг радикал оқибатларини ҳисобга олиб тайёрлигини назорат остига олишни топширди.

Бундай қадамлар Қозоғистон тиббий хизматларининг ҳар қандай вазиятга тайёргарлигини таъминлаши керак эди.

Афсуски, кутилганидек, Қозоғистоннинг иккита йирик шаҳарларида – пойтахт Нур-Султонда ва аҳоли энг зич шаҳар – Олмаотада юқишнинг тасдиқланган ҳодисалари сони ошди. Шу сабабдан Президент К.Тоқаев қатъий қадамлар ташлади, 22 мартдан эътиборан бу икки шаҳарни карантинга ёпди.

Одамлар ва автомобилларнинг ҳаракатини чеклаш билан бир қаторда, расмийлар йўлларда жамоат транспорти сонини қисқартиришди, умумий овқатланиш тармоқларига етказиб бериш хизмати тартибига ўтишга кўрсатма берди. Мазкур чоралардан кўзланган мақсад касалликнинг мамлакат бошқа қисмларига тарқалишининг олдини олиш, шу йўл орқали одамлар ҳаётини сақлаб қолиш ва соғлиқни сақлаш тизими бўҳронининг олдини олиш ҳисобланади.

Ушбу икки шаҳардаги жисмоний изоляция қоидаларига риоя қилиш учун давлат раҳбари карантин шартларини бузувчиларга нисбатан муайян жазо чоралари, бу ўринда жарималарга тортиш жазосини қўллаш ҳақида гапирди.

Ҳукумат ўз фуқароларининг соғлиғи ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу каби фавқулодда ҳолатлар даврида жиноий тўдаларнинг инқироздан фойдаланиб қолишига йўл қўймаслик муҳим.

Шу боис 23 март куни Президент К.Тоқаев мамлакатнинг барча полиция тизимларини сафарбар этишни эълон қилди. Полиция иштирокини кўпайтиришга қўшимча тарзда Президент аҳолини кўмаклашишга ҳамда хатар тоифасидаги шахсларни ҳимоя қилиш учун биргаликда ишлашга чақирди.

Бундай ҳолатларда жамиятнинг айрим тоифалари бошқалардан кўра кўпроқ жабрланиши хавфи мавжуд бўлади. Даромад манбаини йўқотган ва иқтисодий «хавфсизлик ёстиқчаси»га эга бўлмаганлар оилалар хатарга мойил, Президент Давлат комиссиясининг мажлисида шунга ишора қилди. Шу нуқтаи назардан, кечиккан тўловларга жарима ва пенялар қўллашга қўйилган таъқиққа қўшимча тангликдан жабр кўрган аҳолининг барча кредитлари бўйича асосий ва фоизлар тўлови тўхтатилди. Бундан ташқари, кўп болали оилалар, имконияти чекланган фуқаролар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор қатлами асосан миллий маҳсулотлардан иборат бўлган бепул маҳсулотлар олишади.
  
Шунингдек, Президент Тоқаев аҳолини нархлар кўтарилишидан ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий жиҳатдан муҳим товарлар мавжудлиги ва ҳажмининг минтақавий мониторингини эълон қилди. Жойларда тақчилликни бартраф этиш ва биринчи даражали товарларнинг ваҳимали тарзда сотиб олиниши олдини олиш мақсадида ҳокимлар маҳсулотларнинг минтақалараро оқимини мувофиқлаштириб борадилар.

Қозоғистон ҳукумати молиявий секторни қўллаб-қувватлашга оид аниқ чораларга ҳам қўл урди.

Презитдент қарорига кўра, давлат бутун мамлакат бўйлаб аксилинқироз чоралари учун 10 миллиард доллар ажратмоқда, мавжуд солиқ имтиёзлари ва жойлардаги кўмак бундан мустасно. Унинг 740 миллион доллари бандликни ошириш чораларига сарфланади.

Шифокорлар, полиция ходимлари, коронавирусга қарши курашда олдинги сафда банд бўлган бошқа мутахассислар бир ойлик иш ҳақи миқдорида бонус тўловларини олишади.

23 март кунги чиқишида К.Тоқаев иқтисодий балансни сақлаб қолиш учун курашда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Бизнесга фискал босимни пасайтирш учун янги чоралар эълон қилинди. Бу солиқ ундириш муддатини оширишга ва репрессив текширувларни бартараф этишга олиб келади. Бундай пасайиш корхоналарга самарали қарор қабул қилишга ва ўз тижорий фаолияти учун жавобгарликни олишига имкон беради. Бундан ташқари, Давлат раҳбари томонидан кичик ва ўрта бизнеснинг айланма маблағларини кредитлашга 1,5 миллиард доллар ажратилишини эълон қилди.

Дунёнинг турли бурчакларида бевосита алоқа ва ҳукумат томонидан ишончли маълумотнинг йўқлиги сабабли оммавий ваҳимага тушиш ҳодисалари кузатилди. Қозоғистон фуқароларини бу каби хавфлардан ва миш-мишларнинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадида Президент ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигига аҳоли учун ҳар куни брифинглар ўтказиш ваколатини берди. Ахборот тарқатиш учун coronavirus2020.kz сайти ташкил этилди, унда ҳукуматнинг вирус тарқалишига қарши кураши ҳақида долзарб ва ишончли маълумотлар чоп этилмоқда.

Бизнинг янги реалликка, эҳтимол, бир неча ҳафталар сақланиб қоладиган ҳолатга кўникишимизга тўғри келади.

Бу оддий иш эмас, аммо ҳам индивидуал, ҳам давлат даражасида ҳамкорлик ва ўзаро ҳамфикрлик асносида Қозоғистон инқирозни бартараф этишга яхши тайёргарлик кўрган. Президент К.Токаев яқинда таъкидлаганидек, «агар ҳар биримиз ўз брчимизни масъулият билан бажарсак, биз ушбу мураккаб вазиятдан тезда чиқиб кетамиз».

Шундай қилиб, Евроосиёдаги коронавируснинг йирик нуқталарига географик жиҳатдан яқин бўла туриб, Қозоғистон ҳукуматининг ўз вақтида ва фаол ҳаракатлари инфекцияга чалинган фуқаролар сонининг ошиб кетмаслигига ва COVID-19 эпидемияси устиданг назоратни тўлиқ сақлаб қолиш имконини берди.

Қозоғистон ҳар доим мустаҳкам минтақавий ва глобал ҳамкорликка интилган. Пандемия давлатлар ўртасида биргаликда ишлаш заруратини намоён қилди. Биз умид қиламизки, бутун дунё ҳукуматлари пандемияга қарши курашда ҳамкорлик қилади, инқироз барҳам топиши билан бошқа глобал муаммоларни ечиш учун қўшма ҳаракатларни давом эттиради. Балки, эҳтимол бу мураккаб бир даврда ижобий омилга айланар.

Ўз навбатида, биз Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатда коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик борасида кўраётган чораларини юқори баҳолаймиз. Биз мамлакатингиз қисқа муддатларда қандай улкан ва пухта ўйланган ишларни амалга оширганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Элчихонамиз ходимлари номидан биз ҳам ўзбек ҳамкасбларимизга фуқароларимизни Қозоғистонга қайтаришда ўз вақтида кўрсатган ёрдами ва қўллови учун миннатдорчилигимизни билдираман.

Биз биргаликдаги, ҳамжиҳат саъй-ҳаракатлар билан қийинчиликларни муносиб бартараф этишга ишонамиз! Барчага узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тилайман!

Дархан САТИБАЛДИ,
Қозоғистон Республикасининг
Ўзбекистон Республикасидаги
Фавқулодда ва мухтор элчиси