Қозоғистон: Коронавирус кенг тарқалгани туфайли Ботакара қишлоғи ёпилди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Ботакара қишлоғида коронавирус билан боғлиқ ўнлаб касаллик аниқланди.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Ботакара қишлоғида коронавирус билан боғлиқ ўнлаб касаллик аниқланди.
Расмийларнинг баёнотига кўра, 17 май куни қишлоқда санитар-эпидемиологик вазият кескинлашди, шу сабабли 18 майдан бошлаб Ботакара ёпилади.
“Зарурият бўлмаса аҳолининг ҳаракатланиши тақиқланади. Қишлоқда карантин ҳудуди масофаси белгиланди, кириш ва чиқиш жойларига блок постлар ўрнатилди. Ботакара қишлоғи ичида барча турдаги шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати тақиқланди“, — деди Қарағанда вилояти бош санитар врачи Қанат Асқаров.