Бугунги кунда мамлакатимизда 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Айниқса, мазкур сайловда ўз номзодлари билан иштирок этадиган сиёсий партиялар сиёсий жараёнларга миллий сайлов қонунчилигимизда белгиланган тартиб-қоидалар асосида фаол тайёргарлик кўраётир.
Айни пайтда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдаги VII съезди бўлиб ўтмоқда. Унда партия Уставига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотлари конференцияларида сайланган делегатлар, партия марказий кенгаши, марказий назорат-тафтиш комиссияси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Съездда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни тасдиқлаш, партиянинг Устави ва назорат-тафтиш комиссияси таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда марказий кенгаш аъзолари сони ва янги таркибини тасдиқлаш масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
[gallery-3596]
Муҳтарама Комилова, ЎзА