Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”АЖ: Қуёш паннелари -энергия барқарорлиги омили
15:45 / 2023-12-29

Маълумки, мамлакатимиз муқобил энергетикани ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга ҳудуд. Шу боис ҳам сўнгги йилларда қуёш панелларидан самарали фойдаланилиб, энергия ресурслари тежалишига ва энергия тақчилилигига барҳам беришга эришилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида 27 декабр куни олтита ҳудудда 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станциясини ишга туширилиши ҳам бу борадаги самарали ишларнинг мантиқий давоми дейиш мумкин. Жумладан, Қашқадарёнинг Нишон, Бухоронинг Қоровулбозор, Сурхондарёнинг Шеробод, Жиззахнинг Ғаллаорол, Самарқанднинг Каттақўрғон туманида қуёш электр станцияси, Навоийнинг Томди туманида шамол электр станцияси фаолиятини бошлади. Қайд қилинишича, умумий қиймати 2 миллиард долларлик ушбу станциялар тўлиқ ишга тушса, икки миллионта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади, 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш имконияти пайдо бўлади. Хуллас, мазкур йўналишда нафақат ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, шунингдек, молия-банк муассасалари, жумладан, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик суъбектлари учун ажратилаётган кредит маблағлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фикрларимизни Самарқанд вилояти мисолида давом эттирамиз.  Самарқанд шаҳрида фаолият олиб бораётган INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE TECHNOLOGY AND SCIENCE (ISFT) хусусий олий таълим муассасасида ўз биноларига умумий қуввати 35 киловат бўлган қуёш панелларини ўрнатилиши билан энергия барқарорлигига эришмоқда. Муассаса муқобил энергия панеллерини ўрнатиш учун тижорат банкидан 256 миллион сўм имтиёзли кредит олган эди.  

- Қуёш панелининг афзалигининг муҳим жиҳати бу унинг тежамкорлигидир, - дейди мутахассис Жавлон Шайдуллаев- Авваллари кунига 80 квтлик электр энергия сарфланган бўлса, ҳозирда  30 квтгача электр энергиядан фойдаланмоқдамиз. Натижада авваллари 2 млнгача сарфлаган пул маблағларимиздан бир миллионини тежаш имконияти пайдо бўлди. Бир сўз билан айтганда, қуёш панеллари биз учун қулай ва ҳамёнбоп усулга айланди.  

“Зилол-Бахт” меҳмонхона ва ресторан хизмати фаолияти билан шуғулланадиган маҳаллий тадбиркор томонидан ҳам айнан қуёш панелларини ўрнатиш бўйича кредит маблағларидан фойдаланиш истаги билдирилди. Натижада “Ўзмиллийбанк”нинг 204 миллион сўмлик кредит маблағи эвазига бино ва иншоотларига 30 киловатлик қуёш панеллари ўрнатилди. Айни чоғда энергия билан боғлиқ муаммоларга чек қўйилиб, бу йўналишда  сарф этиладиган маблағлар тежаб қолинишига эришилмоқда.  

-Бу йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида “Ўзмиллийбанк”дан имтиёзли давр бўйича қуёш панелларини ўрнатиш учун кредит маблағлари олишга муваффақ бўлдик. Бунинг учун албатта, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаётган ҳукуматимизга миннатдорлик билдирамиз,- дейди менежер Олмос Аширов.  

Жомбой туманининг Зарафшон маҳалласида жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиш мажмуаси ҳам банкнинг 750 миллион сўмлик кредити эвазига 95 киловатлик қуёш паннеларини ўрнатиб, ундан беминнат фойдаланиб келмоқда.    

-Муқобил энергиядан фойдаланиш мижозларга хизмат кўрсатишнинг энг қулай воситасига айланди. Ресторан ҳамда савдо бўйича хизмат ташкил этганмиз ва ойига 3 млндан ортиқ маблағнинг ўзини электр энергияси учун сарфлашимизга тўғри келарди. Ҳозирда шу маблағнинг ярмини ишлатаётганимиз ҳам ортиқча оворагарчилик, ҳам маблағимизни иқтисод қилишга ёрдам беряпти,-дейди тадбиркор  Ҳасан Маматов.  

Чиндан ҳам, қайта тикланадиган энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш яшил иқтисодиётни ривожлантиришга интилаётган Ўзбекистон энергетика сиёсатининг муҳим таркибий қисмига айланган. Банк ва молия муассасалари томонидан аҳоли хонадонлари, корхона, ташкилотларга муқобил энергия воситаларини ўрнатиш борасидаги молиявий кўмак ва  ташаббуслар энерготежамкорликка эришиш, аҳоли ҳаётини янада фаровонлаштиришга   хизмат қилади.    

 

 “Ўзмиллийбанк”АЖ Матбуот хизмати