French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”АЖ: коррупцияга қарши курашиш, банк хавфсизлиги доимо назоратда
17:48 / 2023-03-11

Мамлакатимизда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш, замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали банк хизматлари кўрсатилишида “инсон омилини” минималлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Банк хизматларини оммавийлаштириш, коррупциянинг олдини олиш, ахборот ҳамда банк хавфсизлиги масалалари  ходимлардан юқори билим, ҳуқуқий саводхонликни талаб этади. Қолаверса, тизим амалий тажрибани доимий равишда ошириб боришни тақозо этади.  

[gallery-10948]

Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” ги фармони мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, трансформация жараёнларида ахборот ва банк хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.  

“Ўзмиллийбанк” АЖда мазкур масалалар алоҳида эътиборда бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.  

“Ўзмиллийбанк” АЖнинг ўқув марказида Банкнинг Бош офиси Ахборот ва банк хавфсизлиги департаменти масъул ходимлари, Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги филиаллар, Тошкент вилояти бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлар филиалларининг хавфсизлик, режим ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиқлари, бош мутахассислари иштирокида ўтказилган  ўқув машғулоти ҳам худди масалага бағишланди.  

Ўқув машғулотларида хавфсизлик, режим ва ахборотни ҳимоялаш йўналишларида хавф-хатарни аниқлаш, уларни бартараф этиш, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонуни, унинг ижросига қаратилган давлат раҳбарининг фармон, қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, банкда бу борада амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар хусусида маърузалар тингланди.  

– Иқтисодиётимизнинг қон томири бўлган банк тизимини ривожлантиришда унинг хавфсизлик тизимини такомиллаштириш муҳим ҳисобланади, – дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ Хоразм вилояти филиалининг хавфсизлик, режим ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи Равшанбек Искандаров. – Сабаби ривожланаётган тизимга таҳдид ҳам кўпаяди. Ҳар хил ёлғон ахборотлар, хабарлар, кенг авж олган коррупция бундан мустасно эмас. Биламиз, коррупция – тараққиёт кушандаси ҳисобланади. Бу иллатга қарши курашда банкнинг хавфсизлик, режим ва ахборотни ҳимоялаш бўлимининг ўрни катта. Мазкур семинар ҳам мазкур масалада малака ошириш ва тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этди. Банкда хизматларни рақамлаштириш, олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш, комплаенс тизими ҳақида керакли маълумотларни билиб олдик. Бу тизимда шаффофликни таъминлаб, мижозларимиз ишончини оширади.  

Ўқув машғулотлари давомида тингловчиларга келгусидаги долзарб вазифалар ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар тўғрисида кўрсатма ва тавсиялар берилди.  

Нилуфар Бозорова,  

Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА