French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”АЖ ишбилармонларнинг ишончли ҳамкори
14:01 / 2023-07-29

Бугун ҳамма қулайликка интилади. Яшаш тарзида, касбий фаолиятида, кундалик одатлари бўлган ҳар бир ҳаракат ва одатида бунга эҳтиёж сезади. Қолаверса, технологияларнинг ривожланганлиги, хизмат кўрсатиш сифатининг тобора яхшиланиб бораётгани ҳам вақтимизни тежаб, турмуш тарзимизнинг юксалиб бораётганидан дарак беради. Аслида замонавий жамиятнинг талаби ҳам шундай бўлиши керак. Бу аҳолининг яшаш сифати, иш билан бандлиги ва ижтимоий-иқтисодий даражасининг ошишини таъминлайди. Келинг, шу ўринда сервис тармоғининг бугунги аҳволи ҳақида тўхталиб ўтсак. Биргина Тошкент вилояти мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағлари эвазига ҳудудда, тадбиркорлик субъектлари салмоғи ошди.

Жумладан, ўтган 2022 йилда янги 3606 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони жами 35168 тага етди. Қолаверса, 4 830 та янги лойиҳалар ишга туширилиб, тадбиркорлар томонидан қарийб 26 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги қайд этилди. Натижада, аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 118 фоизга ўсиб, 7,4 миллион сўмдан 8,7 миллион сўмга етказилишига эришилди.

Шунингдек, ўтказилган чора-тадбирлар натижасида жами 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳамда лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 26 мингта доимий иш ўринлари ташкил этилди.

Шу билан бирга фаолиятини норасмий сектордан расмий секторга ўтказиш орқали 4,1 минг нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, соҳада 50 мингдан зиёд фуқаролар ўзини-ўзи банд қилган. Айтиш жоизки, ўтган 2022 йилда вилоятда хизматлар соҳасида Ўзмиллийбанк тижорат банклари билан биргаликда 5,2 мингта тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 2,9 триллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Жумладан, хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида 2,1 мингта лойиҳага 1,2 триллион сўм, савдо соҳасини ривожлантириш мақсадида 1,9 мингта лойиҳага 939,8 миллиард сўм, айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 1,1 мингта лойиҳага 756,6 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилояти филиали томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, Бўстонлиқ туманида “ВИП ЛОГИСТИCС” МЧЖ ҚК томонидан қиймати 19 237 205,22 АҚШ доллари бўлган дам олиш маскани лойиҳаси учун “Ўзмиллийбанк” АЖ Нурафшон амалиёт банк хизматлари маркази томонидан 6 миллиардга яқин АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. 70 гектар ҳудуднинг 9,5 гектарини эгаллаган қурилиш майдонида иш муваффақиятли олиб борилди.

– Фаолиятимиз автомобиль транспортида юк ташиш, меҳмонхона ва ижара бўйича хизмат кўрсатишни йўлга қўйишдан иборат, – дейди лойиҳа раҳбари  Дилмурод Раҳматуллаев. — Асосийси, дам олишга келган меҳмонлар учун барча зарур шароитларни яратиш. Сабаби ҳудудимиз айнан Чорвоқ сув омбори бўйида жойлашган. Бу ерга келадиган кўпчилик сайёҳлар, табиатдан баҳра олиб, сув ҳавзасида чўмилишни истаб ташриф буюришади. Хизматлар қанча мукаммал бўлса, мижозлар сони ҳам ошиб бораверади. Фаолиятимиз тўлиқ ишга тушиши натижасида 60 га яқин иш ўрни яратилди. Мақсадимиз хизмат турларини кенгайтириб боравериш. Ҳозирда туристларга ва маҳалий аҳолига аквапарк хизматини йўлга қўйганмиз.

Мухтасар қилиб айтганда бугун Тошкент вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида 2023 йил бўйича мақсадли параметрлар белгилаб олинган. Жумладан, 2,3 мингта янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, 103 мингта аҳолини бандлигини таъминлаш, 32 триллион сўмлик хизматлар ҳажмига эришиш, 114 фоиз ўсиш суръатини ошириш, 4 мингта ер майдонлари, шундан, 2,5 мингта кўчма савдо объектларини ташкил этиш ҳамда 1,5 мингта тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун аукцион савдоларига чиқариш чора-тадбирлари кўрилади .

Шулар билан бир қаторда, хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида, жами лойиҳа қиймати 4,5 триллион сўм, шундан, хорижий инвестиция 67,1 миллион АҚШ доллари ҳамда банк кредити 165 миллиард сўм бўлган 350 та хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Йил якунига қадар хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадида соҳадаги корхоналарни замонавий кўринишга келтириш, янги лойиҳаларни хорижий тажрибалар асосида жорий этиш, уларни молиявий тарафдан қўллаб-қувватлаш каби тизимли ислоҳотлар давом эттирилади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

ЎзА