English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанк ва Хитой Эксимбанки ўртасида 2 млрд. юанлик келишув имзоланди
14:22 / 2023-05-19

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи доирасида, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ (кейинги ўринларда Ўзмиллийбанк) ва Хитой экспорт-импорт банки (кейинги ўринларда Хитой Эксимбанки) ўртасида 2 миллиард юан миқдоридаги янги кредит линиясини жалб қилиш тўғрисидаги Келишуви имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу кредит линиясининг асосий афзаллиги халқаро банклараро қарз бозорида молиялаштириш харажатларининг юқори ўзгарувчанлиги шароитида, Хитой юанида узоқ муддатли молиявий ресурсларини жозибадор фоиз ставкаларида кириш имкониятидир.

Хитой Эксимбанкининг кредит линияси Ўзбекистон Республикасида Хитойнинг этакчи ишлаб чиқарувчилари ва этказиб берувчилари иштирокида амалга ошириладиган кичик ва ўрта бизнеснинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун сарфланади. Ушбу лойиҳалар ахборот технологиялари, телекоммуникациялар, муқобил энергия, электротехника, тўқимачилик, транспорт, саноат ишлаб чиқариш ва шу каби соҳаларига тегишли бўлиб, уларнинг умумий қиймати 2,8 миллиард юанни ташкил этади.

Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади ва 150 млн. АҚШ доллари миқдорида қўшилган қиймати юқори бўлган экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади.  

Самарали ҳамкорлик йиллари давомида Ўзмиллийбанк томонидан Хитой Эксимбанкининг 28 та кредит линиялари жалб қилинган бўлиб, улар ҳисобидан 27 та инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалари ҳамда 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 200 дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари молиялаштирилган.

Маълумот учун: Хитойнинг Эксимбанки ХХРнинг йирик молия институтларидан бири бўлиб, 1994 йилда ташкил этилган. Банкнинг активлари 855 миллиард АҚШ доллардан ортиқ бўлиб, капитали - 59 миллиард АҚШ доллари ва даромади 1,2 млрд. АҚШ долларига тенг. Хитой Эксимбанкининг асосий вазифаси Хитой экспортини молиялаштиришдир.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати