Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанк Тошкент вилояти филиали биносига қуёш панеллари ўрнатилди
10:57 / 2023-02-25

Бугунги кунда жамиятимизда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар барча корхона ва ташкилотлар, аҳоли хонадонларида муқобил электр энергиясидан оқилона фойдаланишни талаб этмоқда.

Таҳлилларга кўра, 2022 йилда Тошкент вилоятидаги 200 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилган. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 2 миллиард сўмдан зиёд маблағлар йўналтирилди. Шу билан бирга, кўплаб саноат тармоқлари ва ташкилотларга ҳам бундай қурилмалар ўрнатилди.  

2023-2024-йилларда бу кўрсаткич 6-7 баробарга кўпайтирилиб, 1,5 мингдан ортиқ хонадонлар ва кўп қаватли уйларга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бошланган. Хусусан, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ,  Бўка туманлари ҳамда Нурафшон шаҳридаги аҳолига шундай қулайликлар яратилмоқда. Муҳими, бу саъй-ҳаракатларни аҳоли тўғри қабул қилмоқда.  

Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилояти Бош бошқармаси томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бошқарма биносининг том қисмидаги 400 квадрат метр жойда соатига 60 киловатт энергия ишлаб чиқариш қуватига эга қўёш панеллари ўрнатилди. Бу жами электр энергия сарфининг 113 фоизини ташкил қилади.  

Ҳисоб-китобларга кўра, йиллик электр энергия сарфи 211 минг 200 киловаттни, ўртача бир ойда эса – 17 минг 600 киловаттни ташкил қилади. Янги ўрнатилган қуёш панеллари бир ойда – 16 минг киловатт электр энергияси ишлаб чиқармоқда. Бу эса ташкилотнинг 1 ойлик энергия сарфининг 90 фоизини таъминлайди. Натижада тахминан 7 миллион 200 минг сўм маблағ  тежаляпти.  

Айни пайтда мазкур бошқарма таркибида Нурафшон амалиёт банк хизматлари маркази жойлашган бўлиб, унда жами 147 нафар ҳодим меҳнат қилмоқда. Бу ерда 29 минг нафар жисмоний ва 3 минг 241 нафар юридик мижозларга ҳизмат кўрсатилади.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилояти Бош бошқармаси тасаруфидаги Ангрен, Бекобод, Янгийўл ва Ғазалкент филиалларида ҳам қуёш панеллари ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, сув иситиш, йулаклардаги ёритиш чироқларини муқобил энергия таьминотига ўтказиш режалаштирилган.  

<iframe width="1519" height="585" src="https://www.youtube.com/embed/cP5bOtn-HXE" title="Ўзмиллийбанк Тошкент вилояти филиали биносига қуёш панеллари ўрнатилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, ЎзА.