English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” тадбиркорларнинг илғор таклифларини қўллаб-қувватламоқда
19:11 / 2023-10-25

Аввал хабар берганимиздек, "Ўзмиллийбанк" АЖ нинг матбуот хизмати ташаббуси билан ОАВ ходимлари иштирокида Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирнинг биринчи кунида Бухоро шаҳри ва Ромитан тумани ҳудудидаги банк мижозлари фаолияти билан танишилган бўлса, иккинчи куни Ғиждувон БХМда мижозлар учун кўрсатилаётган янги банк хизматлари ўрганилди. “Ўзмиллийбанк” АЖ Бухоро вилояти Ғиждувон банк хизматлари маркази 1997 йил сентябрь ойида 16 нафар ишчи ходим билан фаолият бошлаган. Ҳозирга келиб 43 нафар профессионал мутахассислар мижозларга сифатли хизмат кўрсатмоқда.

Мазкур марказ томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси ҳудудларида йирик ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил топди ва “Янги Ўзбекистон” массивида замонавий кўп қаватли турар жой бинолари барпо қилинди. Тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 116 та янги иш ўрни яратилган. Марказда жами 22,7 мингта мижозларга хизмат кўрсатилади. Шундан 19,5 мингтаси жисмоний шахслар ва 3,2 мингтаси юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 38,7 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирда БХМда замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган.

[gallery-14217]

Мижозларнинг 71 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқда. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш, хорижий валюталарда конверцион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан фойдаланиш мумкин.

Хабарингиз бор, “Ўзмиллийбанк” АЖ хизмат кўрсатиш тармоғини қўллаб-қувватлашда ишбилармонлар учун асосий молиявий ҳамкор бўлиб келмоқда. Бугунги кунда Ғиждувон туманида хизматлар йўналиши бўйича 479 тадан зиёд корхона фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, “САФИРА” МЧЖ томонидан диагностика ва даволаш маскани хизмати ташкил этилган. Илк фаолиятини 2012 йилда бошлаган клиника раҳбари даставвал стоматология хизматини йўлга қўйган эди. 2018 йилда эса тиббий марказнинг фаолияти янада кенгайди. Банкнинг молиявий кўмаги ёрдамида марказга МСКТ, МРТ, УЗИ, Рентген, ЭКГ ва лаборатория таҳлилларни ўтказиш имконини берувчи тиббий ускуналар ўрнатилди. Марказга асосан, кардиология, гинекология, стоматология, урология каби соҳаларда малакали ва тажрибали мутахассислар жалб қилинган. Ҳозирги кунда ушбу тиббиёт муассасасида кунига 300 га яқин беморга хизмат кўрсатилади. Мазкур клиникада нафақат Ғиждувон тумани, қўшни ҳудудлар аҳолисига ҳам хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Клиникада 40 дан ортиқ ишчи ўрни яратилган.

Мухтасар қилиб айтганда, “Ўзмиллийбанк” АЖ Бухоро вилояти Бош бошқармаси томонидан бугун вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичлари ортиб, ҳудуддда янгидан янги лойиҳалар ишга тушмоқда. Бу эса аҳоли фаровонлигини янада ошириш, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда. Энг асосийси, банкимиз ҳар доим ташаббускор тадбиркорлар ва илғор таклифларни қўллаб-қувватламоқда.

“Ўзмиллийбанк”АЖ 
Матбуот хизмати