Божхона қонунчилиги, Халқаро Божхона ташкилоти тавсиясига асосан божхона назорати жараёнини соддалаштириш ва осонлаштиришга алоҳида эътибор қартилмоқда. Жумладан, Божхона хизмати атрофида инфраструктура ташкил этилаётир. Шулардан энг асосийси товарларни сақлаш омборлари ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ана шундай омборлар фаолияти йўлга қўйилаётир.
Таъкидлаш керакки, омборлар озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, уларнинг озуқавий ва биологик ҳолати бузилмаслигини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, ишониб топширилган товарларни узлуксиз сифатли сақланиши имконини беради.
«Fruzal» масъулияти чекланган жамияти божхона омбори ҳам ўз фаолиятини “Ўзмиллийбанк” кўмагида йўлга қўйган. Банк томонидан ажратилган 16 миллиард 200 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари эвазига корхона Германиядан бир вақтнинг ўзида 1300 тоннага яқин товарни сақлай олиш имконига эга 10 га яқин “Bitzer” совутгичларни ҳарид қилди.
Корхона божхона омборхонаси вазифасини бажариш учун барча қулайликларга эга. Жумладан, катта тонналик транспорт воситаларини бошқариш имконини берувчи майдонча, йирик ҳажмдаги юкларни ташиш ва ташиб олиб киришга мўлжалланган темир йўл тармоғи, кўприк кран, кузатув тизими, ёнғин ҳамда хавфсизлик хизмати тизимлари билан таъминланган.
«Fruzal» МЧЖ божхона омборида 15 га яқин ходим ишлайди. Келгусида эса иш ўринлари сонини ошириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати ва мижозлар таклиф ва истакларини амалга ошириш мақсадида, хизмат кўрсатиш тури ва сонини кўпайтириш ҳам корхонанинг келгусидаги режалари қаторига киритилган.
Банк матбуот хизмати,
Реклама ҳуқуқи асосида