Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанк инвесторларга «Zomin Wellness» Spa – лойиҳаси бўйича ҳамкорликни таклиф этади
11:38 / 2025-10-24

Ўзбекистон Миллий банки инвесторларга Жиззах вилояти Зомин туманидаги Суффа платосида жойлашган «Zomin Wellness» Spa – соғломлаштириш комплекси лойиҳаси бўйича ҳамкорликни таклиф этади. Ер участкасининг умумий майдони — 1 694 м2 (асосий бино 1 400 м2 яқин, ички ҳовли 127,6 м2 ва ертўла 166,4 м2).

Комплекс таркибига қуйидагилар киради: тўртта массаж хонаси, кийиниш хоналари, ҳаммом, фин саунаси, зарбали бассейн (shok-pul), рус ҳаммоми (буғхонаси), турк ҳаммоми (hararet), иссиқ дам олиш хонаси (илиқлик), релакс зонаси, туз хонаси, 10,4 х 22,0 м ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, диаметри 4 м бўлган болалар ҳовузи, 28 жойга мўлжалланган фито-бар ва ёзги терраса.

Ўтказиш имконияти кунига 200 та одамни ташкил этади.

Ер участкасининг умумий майдони 0,65 гектар.

Ҳамкорлик шартлари:

Тахминий баҳоси: 48,5 млрд сўм.

Тўлов шартлари: 30% дастлабки тўлов, қолган 70% харид шартномаси имзолангандан кундан бошлаб 3 ой ичида тўланади. 

Зарур ҳолларда инвестор «Ўзмиллийбанк»дан мулк қийматининг 70 фоизини қоплаш учун кредит ажратилиши мумкин.

Қўшимча маълумот олиш ёки учрашув ташкил этиш учун «NBU Invest Group» АЖга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Миробод тумани, 95 Я. Ғуломов кўчаси (8-қават). Телефон: +998 78 148-26-58, 98 995-34-77. E-mail: info@nbuig.uz