Бугун замонавий маркетингнинг илк талаби - мавжуд хизматларни оммага тарқатишда, ундан самарали фойдаланишда маҳсулотларнинг номи ва сифати ҳақида эмас, аксинча унга бўлган талаб ҳамда эҳтиёжни оширишга хизмат қилувчи чегирма, имтиёзларни кўпроқ улашишни тақозо этади.
Кутилмаган имкониятларни тақдим этувчи акциялар истеъмолчилар учун қулай, оммабоп ва янгилик бўлиши зарур. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу борада акциялар кетма-кетлигини янгилаб бормоқда. Таъкидлаш керак, акциялар банк томонидан 2020 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинади ва мижозларга кутилмаган совғалар тақдим этади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ VISA ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда қўшма акциялар ўтказади. Бу эса мазкур картадан фойдаланувчи мижозлар орасидан энг омадлилари учун кутилмаган ютуққа сабаб бўлади.

Хусусан, “Ўзмиллийбанк” АЖ мижозларининг хавфсиз, ишончли бўлган карталардан самарали фойдаланиши ва банк хизматларидан аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида “Ёзни узайтиринг” акциясини эълон қилди. Ушбу Акция банк учун янги мижозларни жалб этишга хизмат қилди. Октябрь ойининг илк кунларида ушбу акция якунига етди. Унинг ғолиби бош соврин – Дубайга икки кишилик саёҳат йўлланмасини қўлга киритди.
Акция “Ўзмиллийбанк” Mastercard халқаро тўлов карталари эгалари ўртасида ташкил этилиб, MacBook Pro, iPhone 14 Pro Max, Sony PS5 каби қимматбаҳо совғалар омадли мижозларга тақдим этилди. Хабарингиз бор, VISA ва Mastercard халқаро тўлов карталари (https://nbu.uz/uz/physical/cards/) бугун дунёнинг исталган нуқтасида турли тўлов амалиётларини олиб бориш ва қатор чегирма ҳамда имтиёзлари билан афзалликка эга. Шу боис, ҳозирда барча тижорат банклари ўзининг чет эл валютасидаги тўлов карталарини мижозларга тақдим этиб келмоқда.
Маълумот учун, Mastercard – дунёнинг 210 та давлатида 22 минг молиявий ташкилотларни бирлаштирувчи халқаро тўлов тизими ҳисобланади. Шунингдек, Mastercard томонидан мунтазам турли кешбэклар ва акциялар ўтказилиб борилади. Жумладан, Mastercard – стандарт халқаро тўлов картаси орқали PayPass технологияси ёрдамида терминалларда товарлар ва хизматлар учун контактсиз тўловни амалга ошириш мумкин. Шунингдек, Mastercard SecureCode билан Интернетдаги хавфсиз тўловлар энг қулай восита. Қолаверса, дунё бўйлаб банкоматлардан нақд пул ечиш ҳамда эксклюзив таклифлар ва чегирмалар учун имконият деганидир.

Маълумки, тилла тақинчоқлар аёлларнинг жозибадорлиги сири бўлса, эркаклар учун яқинларига қилинадиган энг қадрли ва қимматбаҳо совғадир. Аммо унга ҳеч қанча сарфламай эришишга ишониб бўлмайди. “Ўзмиллийбанк”АЖ томонидан Mastercard халқаро тўлов карталари эгалари ўртасида ўтказилган Олтин акция эса ўз мижозларига ана шу имкониятни тортиқ этди. Унда барча турдаги Mastercard халқаро тўлов карталари жалб қилинди. Акция бош соврини учун 50 граммдан иборат Олтин қуйма қўйилди. Шунингдек, акцияда 1, 2, 3 ўринлар учун банкнинг молиявий кўмагида бўлган FONON тилла заводининг 5 миллион, 10 ва 15 миллион сўм миқдоридаги тиллa тақинчоқларни харид қилиш учун сертификатлари ютуқ эгаларига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзмиллийбанк” АЖ мижозлар учун банк хизматларини янгилашдан ташқари, уларни мазкур хизматлардан самарали фойдаланишлари учун ноанъанавий акцияларни ўтказишда давом этади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати