Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖда ФВБ томонидан ўқув семинари ўтказилди (+Видео)
19:47 / 2022-08-11

Сўнгги йилларда мамлакатимизда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини ривожлантириш, шу билан бир қаторда соҳа ташкилотлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш бўйича кенг кўламли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон президентининг Ўзбекистон республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида бу борада қатор муҳим вазифалар белгиланган. 

Ушбу талаблар доирасида жорий йилнинг 11 август куни, Тошкентнинг Учтепа туманидаги “Ўзмиллийбанк” АЖ биносида “Зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш” мавзусига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.   

Шаҳар ФВБ  мутахассислари томонидан ўтказилган мазкур ўқув семинарида зилзила ва унинг келиб чиқиш сабаблари,  салбий оқибатлари, табиий офат юз бериши чоғида инсонларнинг ўз-ўзига, шу билан бир қаторда оила аъзоларига қандай ёрдам бериши мумкинлиги юзасидан керакли тушунчалар берилди.    

Ўқув семинари якунида банк ходимлари мавзу доирасида юзага келган  саволлар бўйича батафсил маълумотга эга бўлдилар.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BVc9MqZM9OY" title="“Ўзмиллийбанк” АЖда ФВБ томонидан ўқув семинари ўтказилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов ЎзА