Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ ёшлар бизнес-режасини қўллаб-қувватламоқда
13:00 / 2022-02-10

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, “Ўзмиллийбанк” АЖ “Ёшлар – келажагамиз” жамғармаси билан ҳамкорликда Сирдарё туманининг қатор маҳалла йиғинларида ёшлар етакчилари учун бугунги кунда ёш тадбиркорларга берилаётган имкониятлар юзасидан ўқув семинар ташкил этди. Унда Ўзбекистон Миллий банки ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш департаменти масъул ходимлари томонидан ёшларга шахсий бизнесни йўлга қўйишдаги ҳуқуқ ва имтиёзлар, ёшларнинг инновацион, стартап ва бизнес ташаббуслари, ғояларини қўллаб-қувватлаш, молиялаштириш, бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича янги мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Бугунги кунга қадар “Ўзмиллийбанк” АЖнинг тегишли мутассадилари томонидан Сирдарё вилоятининг Сирдарё (38 та маҳалла), Оқолтин (11 та маҳалла), Гулистон (22 та маҳалла ) туманлари ҳамда Янгиер шаҳридаги (12 та маҳалла) жами 83 та маҳалланинг ёшлар етакчилари билан учрашувлар ўтказилиб, уларга тижорат банклари, хусусан “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар бўйича маълумотлар берилди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ мутахассислари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан биргаликда бандлиги таъминланмаган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олди.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Сирдарё вилоятининг бошқа туман ва шаҳарларидаги маҳаллалар ёшлар етакчилари билан учрашувлар ўтказилиши давом этмоқда.

 

“Ўзмиллийбанк” АЖ матбуот хизмати