Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: ёш тадбиркорларга кредит беришни қўллаб-қувватлаш
14:24 / 2021-04-26

Мамлакатимиз  иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда банкларнинг роли беқиёс. Таъкидлаш жоизки, молиявий муассасалар ҳозирги кунда илгаридан анча фаолроқ ишлашмоқда. Бу борада “Ўзмиллийбанк” АЖ ва унинг ҳудудий бўлимларнинг  хизмати катта.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, бизнес ғоялар ва ташаббусларни рағбатлантириш, ёшларнинг муносиб даромад олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, бу йўналишда олиб борилаётган ишлар даражасини янги босқичга кўтариш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 20 апрелда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, бандликка кўмаклашиш, ижтимоий ҳимоя ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармони қабул қилинди. Ушбу йўналишда ёш тадбиркорларга кўмаклашаётган “Ўзмиллийбанк” АЖ беқиёс ҳисса қўшмоқда. 

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган  ёш тадбиркор Фарид Муродовнинг  иссиқхонаси ана шундай объектлардан бири саналади. Масалан, у “Ўзмиллийбанк” АЖ ажратган 400 минг АҚШ долларидан иборат кредит маблағига 1 гектар майдонда иссиқхона қуриш имконига эга бўлди. Лойиҳанинг умумий қиймати 684 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бу чўл зонаси бўлишига қарамай, Фарид болғар қалампири, помидор, бодринг етиштиришди. 

 Саҳро шароитида яхши ҳосил кам бўлади, бунинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Шу боис, тадбиркор бу ерда томчилаб суғориш  усулидан фойдаланишга қарор қилади. Агарда илгари томчилаб суғориш иссиқхоналарда фақат помидорларни суғориш учун қўлланилган бўлса, ҳозирги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида бу сувни тежайдиган технология кенг қўлланилмоқда ва маҳаллий фермерлар ва деҳқонлар учун кундалик нормага айланган ҳолда, боғлар ва полизларни суғоришда  фойдаланилмоқда. 

Ф. Муродов келгусида иссиқхонани 3 гектаргача кенгайтириш ва янада кўплаб ишчиларни ишга жалб қилишни режалаштирмоқда. Буларнинг барчаси вилоят аҳолисини нафақат озиқ овқат маҳсулоти, балки иш ўринлари билан ҳам таъминлашга ёрдам беради. 

Шунингдек, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан бу  каби лойиҳаларнинг молиялаштирилиши чекка ҳудудларда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ҳам ёрдам беради. Хусусан, “темир дафтарга” киритилган  ёшлар ва хотин-қизлар иш билан таъминланмоқда. 

Фарид Муродовнинг бизнеси вилоятдаги бошқаларни ҳам руҳлантириб юборди. Масалан, Кармана туманида жойлашган «Dorman Textile» тўқимачилик корхонаси “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан молиялаштирилган яна бир лойиҳа бўлди.  Ёш тадбиркор Асадбек Ахтамов банк ажратган 400 млн сўмлик маблағ ёрдамида икки ҳафта олдин  ўз ишлаб чиқаришини йўлга қўйди.  Ҳозирда  «Дўрмон» маҳалласида истиқомат қиладиган 55 нафар хотин-қизлар бу ерда иш билан таъминланди.

- Ҳозирча фақат болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқараяпмиз. Келгусида корхонани кенгайтириб, иш ўринлари сонини 80 тагача етказишни режалаштираяпман. Маҳсулотларимизни Россияга экспорт қилмоқчиман. Умуман олганда, режаларим кўп, “Ўзмиллийбанк” АЖнинг молиявий кўмаги  билан улар амалга ошади, дейди тадбиркор.

Бугунги кунда давлатимиз ўз ишини  очиш истагида бўлган ёшлар учун  барча шарт-шароитларни яратмоқда. Албатта, бу борада тижорат банкларининг кўмаги ҳам муҳим роль ўйнайди. “Ўзмиллийбанк” АЖ  ёш тадбиркорларни  қўллаб- қувватлашни давом эттиради. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ матбуот хизмати