Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: янгича ёндашув замон талаби
15:54 / 2024-10-16

Бугун қатор соҳалар сингари молия ва банк тармоғида ҳам креатив ёндашув асосида инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этиш, жадал трансформация жараёнларида мижозларга қулайлик тақдим этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу нафақат жараёнлар шиддати ва соҳа ривожига, шунингдек, мутахассисларнинг билим малакаси ошишига ҳам хизмат қилади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ эса энг ишончли молиявий ҳамкор имиджини мустаҳкамлаш мақсадида бу борада манзилли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.  

Хусусан, банк ўзининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида банкнинг ҳудудий тармоқлари ходимлари учун кенг қамровли ўқув-машғулотларини ташкил этмоқда. Мазкур тадбирлар кредитлаш бўйича фаолиятни янада такомиллаштириш, тизимда замонавий методларни жорий қилиш ва бизнес мижозлар билан самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Бош бошқармалари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари учун ташкил этилган навбатдаги ўқув семинарда Лойиҳаларни молиялаш маркази, Юридик, Кредит, Кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш, Давлат дастурларини молиялаштириш ва Кредит қарздорликларини ундириш департаментлари мутахассислари билан ўзаро мулоқот ўтказилиб, тажриба алмашилди.  

–Ўқув машғулотлари давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг қарори, низом ҳамда талаблари борасида ҳам махсус дарслар ташкил этилди, – дейди Юридик департаменти бош юрисконсулти Темур Каримов. – Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонун  доирасида ҳам банк ходимлари олдидаги вазифалар ижросига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари, мулоқотлар жараёнида иш самарадорлигини таъминлашда меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш бўйича зарур таклиф ҳамда тавсиялар берилди.  

Банк ходимлари кредитлаш жараёнида юзага келадиган муаммоларни самарали ҳал этиш бўйича ҳам ўзаро муҳокама олиб бориб, бу борада қўллаш зарур бўлган амалиёт ва тажрибалар бўйича керакли маълумотга эга бўлди.  Шу билан бирга, сўнгги пайтларда кенг эътибор қилинаётган факторинг хизматларини ривожлантириш мавзусида ҳам машғулотлар ўтказилди.  

 Албатта, ҳар бир соҳа тараққиётида энг асосийси бу янги билимлар ҳамда тажрибаларни ўрганишдир. Бинобарин, билимларни ҳаётга татбиқ этиш орқали нафақат банк манфаатлари, ҳамкорлар фойдаси учун ҳам кенг йўл очилади.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати