French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: хонатлас миллийлигимиз тимсоли
09:23 / 2024-04-15

Ўзбекистонда атлас ва адрасга тенг келадиган мато бўлмаса керак. Камалакнинг етти рангини бетакрор нақшларда кўз-кўз қилган ушбу матодан тикилган либос барча хотин-қизларга ўзгача чирой, жозиба ҳамда мафтункорлик бағишлайди. Қолаверса, миллийлигимиз тимсоли сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Бежиз қадим урф-одатларимиз, тўй маросимларимиз атлас ва адрассиз ўтмайди. Шу боис диёримизда бўлган ҳар бир хорижлик сайёҳ кўзларни яшнатиб атлас кийган сулув қизларимизнинг, зебо келинчакларимизнинг эгнидаги хушбичим андозали кўйлаклари ҳамда тўнларига ҳавас ҳамда ҳайрат билан қарашади.

Хуллас, зар ипаклардан тайёрланган турфа бичимдаги атласнинг ранг-баранг услублари бугунга келиб замонавийлик билан уйғунлашган ҳолда янада такомиллашди ва фестивалларимизнинг шоҳ асари сифатида намойиш этилмоқда.  

Юртимиз бўйлаб “Хонатлас” фестивали давом этаётган  шу кунларда баҳорий кайфиятга янада жўшқинлик бахш этиш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этди. Миллий либос кийган ходимлар мижозларни илиқ табассум ҳамда хушмуомала билан қарши олиб, банк хизматларини тақдим этди. Албатта, бу кайфият ва шарқона муҳит юртдошларимизни бефарқ қолдирмади.

–Тўғриси, банкка кириб келишим билан банк хотин-қизларининг атлас кўйлакларда мижозларни кулиб қарши олаётганини кўриб кайфиятим кўтарилди, – дейди Раҳим Бойназаров. – Булар менга ёшлигимни эслатди. Баҳор фаслини чинакамига шу ерда ҳис этдим. Сабаби баҳор ҳам аслида хотин-қизларнинг табассумидан бошланади.  

Бугун “Ўзмиллийбанк” АЖ республика бўйлаб барча ҳудудий бўлимларида ана шундай “Хонатлас” фестивали давом этди. Бу тадбирда банкнинг барча ходимлари муносиб иштирок этди ва миллий қадриятларимизни давом эттиришда ўз ҳиссаларини қўшди.

 

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати