French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: хизматлар соҳаси-тадбиркорлик учун қулай имконият
14:23 / 2024-01-16

Уйда ўтириб, биргина пульт тугмачаси орқали истаган хизмат турини амалга ошириш имконияти юзага келаётгани бугун аксарият юртдошларимиз учун зарур эҳтиёж ва қулайликка айланиб бормоқда. Демак, ортиқча сарсонгарчилик, асаббузарликдан четда вақтни тежаш мумкинлиги иложсиз эмаслиги фақат тадбиркор ёки иқтисодчи учун эмас, қатор соҳа вакилларига ҳам айни муддао бўлмоқда.

Автоматлаштирилган тизим айни жараёнда банк-молия тизимида ҳам истисно эмас. Аксинча, трансформация суръатида янгича ташаббус ва инновацион ғоялар амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу эса шубҳасиз, мижоз учун танлов имкониятини вужудга келтиради. Айтиш жоиз, бугун республикамизда 30 дан ортиқ банклар фаолият кўрсатади. Улардаги банк хизматларининг сифати, қулайлиги ва самарадорлигини эса шубҳасиз, шу хизматлардан фойдаланаётган мижозлар баҳолайди. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу борада мижозлар манфаати учун қайғуради ва уларга қулайлик келтирадиган лойиҳаларни доимо қўллаб-қувватлайди. Қисқача рақамларга тўхталиб ўтсак.

Ўтган 2023 йилда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида ”Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан 10,4 триллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди. 

Айни дамда молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг асосий йўналишлари транспорт хизматлари – 5,4 триллион сўм, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо  – 3,4 триллион сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, жорий йилда Тошкент шаҳрида 9 мингта  савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди, 450 мингта янги иш ўринлари яратилди. 

Дунё тажрибасида ҳам хизматлар соҳаси мамлакатнинг иқтисодий ўсиши, янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоб-китобларига қараганда, хизматлар соҳаси 1 фоизга ўсиши камбағалликни ўртача 4 фоизга қисқартиради.

Юртимизда кейинги беш йил давомида ялпи ички маҳсулотда хизматлар соҳасининг улуши 35 фоиздан 45 фоизга ўсди. Бугунги кунда ҳўжалик юритувчи субъектлар сонининг 65 фоизи, иш билан банд аҳолининг 50 фоиздан ортиғи айнан хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келади. Бу борада давлат хизматлари, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, улгуржи ва чакана савдо ҳамда ижтимоий хизматлар жадал ривожланяпти. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, ўтган вақт давомида бир қатор истиқболли лойиҳалар ишга туширилди. Хусусан, мамлакатимизда хусусий Олий таълим муассасалари сони йил сайин кенгайиб бораётгани фикримизга қувват. Бектемир туманида жойлашган "PROFI UNIVERSITY" Олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини ошириш билан бирга, туманнинг хизматлар соҳасидаги имкониятларини кенгайтиришга замин яратади. Лойиҳа қиймати 20 млрд.сўм бўлган мазкур Олий таълим масканида бугун талабалар педагогика ва менежмент йўналиши бўйича таҳсил олишмоқда. 

Университетнинг 2 та филиали: Тошкент ва Навоий шаҳри филлиаллари мавжуд. Таълим муассасасида 13 та йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланади. Ҳозирги кунда Олий таълим муассасасида 5000 дан ортиқ талаба ўқимоқда. Қолаверса, университет хориж давлатларидаги нуфузли Олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда иш олиб боради. 

Таълимнинг энг муҳим йўналиши саналган мактабгача таълим хизматлар соҳасининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири. Жумладан, Миробод тумани Янги-Қўйлиқ кўчасида жойлашган "XONZADOXON SAVDO" МЧЖ томонидан замонавий мактабгача таълим ташкилотининг ташкил этилиши учун жами 7,0 млрд.сўм маблағ сарфланган. Бугунги кунда ушбу болалар боғчасида жами 30 нафар ходим меҳнат қилади. Муассаса 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда инглиз тили, таэквандо, хореография, гимнастика тўгараклари ташкил этилган. Ишлайдиган ота-оналарга қулай бўлиши учун талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб болаларни 1,5- 2 ёшдан қабул қилиш учун шароитлар яратилган. 

“Излаган имкон топади”. Бугун аксарият тадбиркорлар томонидан сервис соҳасини ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш мақсадида ноанъанавий бизнес лойиҳалари ишга туширилмоқда. Натижада банкнинг молиявий кўмагида мазкур ишбилармонлик субъектлари фаолияти ривожланмоқда ҳам. Хусусан, пойтахтимизнинг Яшнобод туманида “JUST FLOWERS SHOP” МЧЖ томонидан гуллар билан безатиш фаолиятини ташкил этилиши шундай истиқболли лойиҳалардан бири бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 2,6 млрд.сўм ташкил қилади. Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 10 дан ортиқ фуқароларнинг иш билан бандлиги таъминланди. Мазкур корхона табиий ва сунъий гуллардан тўй ва маросимлар учун декоратив манзаралар, шунингдек хонаки ранг-баранг гуллар ва гулдасталар сотиш билан шуғулланади. Қолаверса, гуллардан фото альбом ҳамда кўргазмали портретлар тайёрлайди. 

Сўзимиз мухтасарида айтиш жоизки, кундан-кунга хизмат кўрсатиш соҳасида йўналиш ва тармоқлар сони кенгайиб бормоқда. Бу эса аҳолининг турмуш даражаси ошиши, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий қиёфаси янгиланишига замин бўлмоқда. Ўзмиллийбанк бу борада мижозларни қўллаб-қувватлаб, ҳудудларда янги-янги ишбилармонларни кашф этмоқда. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида