Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ ва ёшлар мулоқоти
19:31 / 2026-02-26

Президент ташаббуси амалда

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан ўтказилган тарихий учрашувида мамлакатимизда навқирон авлод вакилларини қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизими белгилаб берилди. Хусусан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши ҳамда вазирлик, идоралар ва банклар раҳбарларига ёшлар билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ғояларини рўёбга чиқариш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Ушбу эзгу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖ раҳбарияти Сурхондарё вилоятида бўлиб, олий таълим муассасалари битирувчилари билан “Битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ва бизнес ғояларини молиялаштириш бўйича янги имкониятлар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

[gallery-27885]

Термиз давлат университетида ташкил этилган мазкур учрашувда вилоятдаги 6 та олийгоҳнинг 700 нафардан зиёд битирувчилари онлайн ва офлайн шаклда иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Мулоқот давомида битирувчиларни иш билан таъминлаш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва банк томонидан ёш тадбиркорлар учун яратилган имтиёзли кредит шартлари атрофлича тушунтирилди. 

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, банк томонидан амалга оширилаётган “Келажакка қадам” дастури доирасида ҳозиргача 6 минг нафардан ортиқ ёшлар тадбиркорликка жалб этилиб, уларнинг лойиҳалари учун 378 миллиард сўм маблағ йўналтирилгани ёшларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлаётгани алоҳида қайд этилди.

Тадбирнинг амалий қисмида талабалар ўзларининг инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳалари тақдимотини ўтказди. Учрашув якунида билдирилган 30 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар атрофлича муҳокама қилиниб, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва бандликни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан келишиб олинди. 

Бу каби мулоқотлар ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати