Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ ва унинг “Азия-Инвест Банк” АЖ шўъба банки ва “Солидарность” АЖ ТБ билан биргаликда Россиядан “картадан/ҳисобдан картага” ўтказмаларни амалга оширишни бошлади
11:17 / 2021-10-05

Россия Федерациясида ишлаб турган ёки ишлашга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун маҳсулотлар турини кенгайтириш мақсадида, Ўзмиллийбанк ва унинг Азия-Инвест Банк шўъба банки томонидан Россия Федерациясининг “Солидарность” Акционерлик жамияти банки карталари ва ҳисоб рақамларидан “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг банк карталариига маблағларни ўтказиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилди.

Маълумот учун: “Солидарность” АЖ ТБ 1990 йилда ташкил топган бўлиб, минтақавий бўлимларига эга универсал банк ҳисобланиб, асосий эътибор чет эл фуқаролари учун мўлжалланган маҳсулотларга қаратилади, шунингдек, Москвага ишга жойлашиш учун келган чет эл фуқароларини (меҳнат патенитини олиш, вақтинчалик яшаб туриш, яшаш учун руҳсатномалар ва бошқалар) қонунийлаштириш амалга ошириладиган “Сахарово” Кўпфункцияли Миграцион марказига ташриф буюрувчиларга ҳам хизмат кўрсатади.

Яшаш мақомини қонунийлаштириш билан бир қаторда кўпфункцияли Миграцион марказ ҳудудида «Солидарность» Банки банк хизматларининг тўлиқ спектрини (ҳисоб рақамлари очиш, банк карталари чиқариш, пул ўтказмалари, валюта айрибошлаш ва ҳ.к) тақдим этади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ ва Россиянинг бошқа ҳамкор-банклари билан картадан картага пул ўтказмалари бўйича лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу хизмат тури (ўтказмалар қабул қилувчининг телефон рақами орқали амалга оширилади) туну-кун мавжудлиги ва ҳаражатларнинг минималлиги туфайли қулай хизмат тури ҳисобланади. 

Муҳожирларга Россия Федерациясига келган пайтларидан бошлаб хизмат кўрсатишда “Солидарность” Банки билан ҳамкорлик қилиш, ватандошларимизнинг Россия Федерациясида бўлиб турган пайтлари “Сахарово” КММ марказида кўрсатиладиган хизматлар каби қулайликлар яратувчи мақсадли хизмат эканлигини “Ўзмиллийбанк” АЖ Чакана блок бошқарувчи директори И.И.Мамажонов таъкидлаб ўтди.

“Солидарность” АЖ ТБ Бошқарув Раиси ўринбосари И.Х.Саидмурадовнинг таъкидлашича: “Азия-Инвест Банк” анъанавий трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича асосий ҳамкори ҳисобланади. “АзияЭкспресс” пул ўтказмалари тизими (Азия-Инвест Банк пул ўтказмалари тизими) Банкимизнинг чакана савдо тармоғига ва мобил иловасига интеграция қилиш лойиҳаси амалга оширилган.

“Ўзмиллийбанк” АЖ ва “Азия-Инвест Банк” АЖ ҳамкорлигидаги “пластик карточкадан ёки ҳисоб рақамидан карточкага” (р2р) пул ўтказмаларини амалга ошириш хизматини ишга тушириш бизнинг Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантлари учун тўлақонли хизмат кўрсатиш бўйича стратегиямизнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Мамнуният билан таъкидлашим мумкинки, бизнинг маҳсулотимиз жозибадорлиги Россия Федерациясидаги P2P ўтказмалари бозоридаги энг ҳамёнбоп нархга эга эканлигидадир.

“Азия-Инвест Банк” АЖ бизнесни ривожлантириш Бошқармаси бошлиғи Ш.Тураева таъкидлашича: “Азия- Инвест Банк “АзияЭкспресс” пул ўтказмалари тизимини ҳамкор банклар ва чакана савдо нуқталарини кўпайтириш орқали янада ривожлантирмоқда. Бугунги кунда РФ бўйлаб 1500 та чакана савдо нуқталарида хизматларни кўрсатиб келмоқдамиз.

Ўзмиллийбанк – бизнинг асосий акционеримиз ҳисобланади. “Азия-Инвест Банк” АЖ Россиядаги ягона “рубль-сўм” валюта жуфтлигини котировка қилувчи ягона банк ҳисобланади. Пул ўтказмалари бозорининг россиялик иштирокчилари учун “рубль-сўм” валюта жуфтлиги конвертациясини амалга ошириш имконига эга.

Мазкур операция тўловлар қийматини оптималлаштирибгина қолмай, келгусида миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларга босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро битимларини амалга оширишда асосий восита бўлиб хизмат қилади.

“Азия-Инвест Банк” АЖ Ўзмиллийбанк кўмагида Россияда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш ҳамда Россия ҳамкор банклари билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун энг қулай банк хизматларини яратиш, хизмат турларини янада кенгайтириш бўйича истиқболли режалари борлигини маълум қилади.

Реклама ҳуқуқи асоси

“Ўзмиллийбанк”АЖ

Матбуот хизмати