Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ ва «Deutsche Bank AG» банки 130 миллион евролик келишув имзолади
10:18 / 2023-05-03

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига юқори даражадаги ташрифи арафасида Германиянинг етакчи компаниялари ва икки мамлакат молия институтлари иштирокида Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Мазкур ишбилармонлик платформаси икки давлат ишбилармон доираларига икки томонлама муносабатлардаги салоҳиятни муҳокама қилиш, янги ривожланиш нуқталари ва ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятларини аниқлаш, Ўзбекистон ва Германия ўртасида ўзаро инвестициялар ва савдо ҳажмини ошириш имконини берди.

Бизнес-форум доирасида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ (кейинги ўринларда “Ўзмиллийбанк”) ва “Deutsche Bank AG” ўртасида 130 миллион евро миқдорида кредит линиясини жалб қилиш бўйича келишув имзоланди.

Мазкур шартноманинг асосий афзаллиги – Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатисиз инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни жалб қилиш имкониятидир.

Кредит линияси орқали “Ўзмиллийбанк” транспорт, тоғ металлургияси, электротехника саноати ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги умумий қиймати 185 миллион евро бўлган лойиҳаларни молиялаштиради ва шу орқали жорий йил сонгига қадар кредит линиясининг тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлайди.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва корхоналарнинг саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш, жумладан, 1000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш ва 120 миллион евродан ортиқ қўшимча қийматга эга маҳсулотлар экспортини таъминлаш имконини беради.

Имзоланган келишув “Ўзмиллийбанк” ва “Deutsche Bank AG” ўртасидаги 30 йилдан ортиқ тарихга эга муваффақиятли ва самарали ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилмоқда. “Ўзмиллийбанк” “Deutsche Bank AG” билан лойиҳаларни молиялаштиришдан ташқари, савдони молиялаштириш, ғазначилик операциялари, ҳисоб-китоб бизнеси, тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйган.

Маълумот учун: Deutsche Bank AG 1,4 триллион евро миқдоридаги активлари, капитали – 74 миллиард евро ва фойдаси – 1,3 миллиард евро миқдоридаги Германиядаги энг йирик молиявий конгломерати ҳисобланади. У, Молиявий барқарорлик кенгаши малумотларига кора, 30 та энг муҳим трансмиллий банклардан бири ҳисобланади ҳамда глобал тизимли муҳим банклар қаторига киради.

“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида