Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: савдо марказидаги қулайликдан аҳоли мамнун
07:03 / 2022-06-01

Бугун умумий овқатланиш бозори жадал ривожланмоқда. Бу жараёнда, сифатли овқатланиш хизматларини йўлга қўйиш ва уни тизимлаштиришдан асосий мақсад инсонлар саломатлигини кафолатловчи соғлом овқатланиш муҳитини яратиш ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юртувчи “Anhor Kesh” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган шинам ва мўъжазгина тамаддихонанинг замонавий услубдаги дизайн ва интерьери ҳар қандай мижоз эътиборини тортади.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард 872 миллион сўмни ташкил қилади. Лойиҳага “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм кредит ажратилди. Бугунги кунда мазкур масканда 22 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.

[gallery-7373]

– Узоқ йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланамиз, – дейди “Anhor Kesh” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Шуҳрат Жовлиев. – Анчадан буён фаолиятимизни кенгайтиришни мақсад қилиб юрардик. Ниҳоят мана шу ерда ушбу икки қаватли савдо марказини қурилиш ишларини 2020 йил бошладик ва жорий йилда биринчи қавати тўлиқ ишга тушди. Лойиҳамиз икки босқичли бўлиб умумий қиймати жами 5 миллиард сўмни ташкил этади. Уни амалиётга татбиқ қилишимизда “Ўзмиллийбанк” бизга яқиндан ёрдам берди. 2 миллиард кредит ажратилди ва биринчи босқичдаги ишларимиз якунланди. Натижада савдо марказимизда кафе, чой дўкони, ёғ, ун, колбаса каби озиқ-овқат маҳсулотларини сотадиган 20 та савдо дўкони қурилди. Бундан ташқари, маҳсулотларимизни жойига етказиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйганмиз. Келгусида кейинги лойиҳаларни амалга оширишда ҳам “Ўзмиллийбанк”АЖ билан ҳамкорликни давом эттиришни мўлжаллаяпмиз.

Дарҳақиқат, савдо марказида яратилган қулайликлар, кўрсатилаётган хизматлар ва арзонлаштирилган маҳсулотлар ҳудуд аҳолисига ҳам маъқул келмоқда. Шу боис савдо дўконлари доим мижозлар билан гавжум.

 

Ўлмас Баротов, 
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.